ШУКРОНАЛИК – ИНСОН ЗИЙНАТИ

   “Шукр” сўзи аслида миннатдор бўлиш, раҳмат айтиш маъноларида бўлиб, неъматларни ёлғиз Аллоҳ таолодан деб билиш ва У рози бўладиган тарзда сарфлашни англатади. Барча неъматлар Аллоҳ таоло томонидан берилиши ва уни саноғини бандалар ҳисоблай олмаслигини марҳамат қилган. “…Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсизлар…” (иброҳим -34 оят).

Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг биз бандаларига берган неъматларини ҳисобига етиш мушкул ва оғир иш. Бу неъматлар ичида биз ҳис қилган ва қилмаган, билган ва билмаган беҳисоб неъматлар бор. Чунки Аллоҳнинг Ўзи неъматимни санамоқчи бўлсанглар, ҳисобига ета олмайсизлар деди. Қуръонни яхши билган бизни ота-боболаримиз ҳар бир ўринда, мисол тариқасида дуо қилганларида ҳам “Аллоҳим берган барча неъматларингга беҳисоб, беадад шукроналар бўлсин”,  деб дуо қилганлар. Шукрона келтирганларида неъматларни ҳисобини, ададини билмаганлиги учун “беҳисоб”, “беадад” деб Аллоҳ таолога ҳамду санолар йўллаганлар. Шукроналикда яшаганлар ва шу неъматларга розилиги бадалига неъматларни янада зиёда бўлишини Аллоҳ ваъда берганлигини билганлар. 
 
Қуръони каримдаги “Роббингизнинг (бу сўзлар)ни эсланг: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (иброҳим -7 оят). 
     Неъматларга шукр
қилмаслик, ношукрлик қилиш албатта неъматни заволга учратади, йўқотади. Шунинг учун неъматга доимо шукр айтмоқлик вожиб бўлади. Биз неъматларни саноғини билмаймиз. Лекин уламоларимиз неъматларга шукр қилишни 3 турга бўлганлар.
 -
Қалб билан шукр қилиш- инсон яхшиликни қасд қилади ва буни барчага бўлишини истайди. Бу ўринда қалб мусаффо, пок бўлиши керак. Қалбда ёмонлик, нафрат, адоват кабилар бўлмаслиги лозим.
 -Тил билан шукр келтириш – неъмат учун Алло
ҳга мақтов, шукроналик изҳор қилишдир. Яъни тилимизда “Аллоҳим берган неъматларингга шукр”, “Алҳамдулиллаҳ” деб билдириб туриш.
 -Аъзолар билан шукр келтириш – Алло
ҳнинг неъматларини Унинг тоат-ибодати йўлида (намоз, рўза) сарфлаш ва улар (кўз, қулоққўл, оёқ,...) ёрдами билан Аллоҳга гуноҳкор бўлишдан сақланиш. Масалан намоз ўқишлик бутун аъзолар билан адо қилинади – шукр адо бўлади. Оёқни шукрини адо қилиш учун динимиз қайтарган жойларга борманг, бировни уйига ўғирликка кирманг, зинога борманг. Қўлни шукрини адо қилиш учун қўлингизга қурол олиб бировни ўлдирманг, бировга зулм қилманг. 
 
   Неъматларни катта-кичик демай, ҳаммасини бирдек кўриб, шукрини бажо келтиришимиз зиммамиздаги бурчимиздир. Албатта, Аллоҳ таоло ҳам ана шунда бизлардан рози бўлади. Қуръони каримда бу ҳақда марҳамат қилиб: “Агар шукр қилсангиз У сизлардан рози бўлур” (зумар-7 оят). Ушбу оятдан маълум бўладики, Роббул аъламийнни розилигини топишни истаган ҳар бир банда доимо Унга ҳамд айтиб, неъматларига шукрона келтириши, ҳар қандай ҳолатда ҳам шукрона калимасини такрорлаб юришга одатланиши зарурдир. Саъид ибн Жубайр р.а.дан ривоят қилинади: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам “Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларда ҳам Аллоҳ таолога ҳамд айтиб юрувчи кишидир” дедилар.
     Инсон ўзига берилган неъматларга шукрона келтиришининг ўзи
ҳам Аллоҳ таолонинг бир неъмати экан. Айримлар орамизда борки, доимо куфрона неъматдан ўзга нарсани билмайдилар, яъни ношукрлик ва нонкўрлик қиладилар. Тинчлик ва осойишталик, эркин ва фаровон хаётга шукрона келтириш ва қадрига етишлик хайру барокотни янада зиёда қилади. Аллоҳ таоло азиз юртимизни тинч, ҳаётимизни янада фаровон айлаб барчамизни шукр қилгувчи инсонлардан қилсин. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) шундай деган эканлар,
 "Шукур
қилишлик иймоннинг ярмидир"
    Дар
ҳақиқат инсонни агарда иймони мустаҳкам бўлса Аллоҳ берган ҳар бир неъматга, берган синовли кунларига фақатгина яратганга шукрона айтишдан тўхтамайди.

Ҳаммамизга маълумки,  қайсидир чет давлатларда қанчадан қанча инсонларни бошпанасиз, кўчада ётган ва очлигидан кўча-куйда улиб ётган ҳолатларини телевизир орқали кўриб турибмиз. Шу Ватанда туғилганимизга, тинч- осуда яшаётганимизга, фарзандларимизни илму ҳунар ўрганиши учун қилинаётган ишларни кўриб шукур қилмай бўларканми? Азизлар, келинг ҳаммамиз аввал ўзимиздан бошлайлик шукур қилишни! Бизга қараб фарзандларимиз ҳам шукроналик ҳисси билан яшашни ўргансин. Зеро, бунинг эвазига янада барокотли кунлар ила Аллоҳ таолло бизни мукофотласин.

Шаҳло ҲАКИМОВА,

               туман бош отинойиси. 

Мавзуга оид: