БАҲОР ИЛҲОМЛАРИ

Эркиной Қаршиева айни пайтда 54-умумтаълим мактабида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи сифатида фаолият юритиб, мактаб ўқувчиларини шеърият оламига бошлаб бормоқда. Тарғибот тадбирлари давомида ўзининг алоҳида қобилияти билан ажралиб турган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаб, ўз истеъдодларини намойиш қилишларида ижодий кўмак бериб келмоқда. Қуйида ижодкор ўқитувчи ва унинг шогирдлари шеър-ларидан намуналарни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
АДИРЛАРНИ КЕЗАДИ БАҲОР
Хуш ифорла ҳар тонг эрталаб,
Капалаклар гулни эркалаб,
Майсаларга босганича лаб,
Адирларни кезади баҳор.
Чучмома гул кўрпаси билан,
Элга ёйиб зангори гилам,
Лола хушбўй таратиб бирам,
Адирларни кезади баҳор.
Алёрларин навоси гўзал,
Саболарин ҳавоси гўзал,
Товусдайин парвози гўзал,
Адирларни кезади баҳор.
АРМОН
Кўролмаслар бизни кўролмадилар,
Ва лекин жимгина туролмадилар.
Биз юрган йўллардан юролмас улар,
Беҳиштларга бирга кетамиз бегим.
Ҳамма бадавлату бизлар фақирми,
Ошиқнинг айби не, хасми ҳақирми.
Тоҳир-Зуҳролардан қолган тақдирми,
Беҳиштларга бирга кетамиз бегим.
Сизни жойлаганим кўзим қароғи,
Бек деб сайлаганим кўнглим чароғи.
Наҳот ошиқликнинг битмас фироғи,
Беҳиштларга бирга кетамиз бегим.
Сиз борсиз дунёда шунинг ўзи бахт,
Дунёни не қилгум бир пул тожу тахт.
Ишқ борки қишда ҳам гуллайди дарахт,
Беҳиштларга бирга кетамиз бегим.
Армоним ўзингиз БУЮК армоним,
Ҳар битта сўзингиз жонга дармоним.
Ўзимнинг ёмоним, менинг ёмоним,
Беҳиштларга бирга кетайлик БЕГИМ.
Эркиной ҚАРШИЕВА.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38