НЕГА ХАФАСАН, ЖИЯН?

Яқинда жиянимнинг уйига бир юмуш билан боришга тўғри келди. Қарасам, у кайфиятсиз ҳолда ўтирибди. 
- Ҳа, жиян, кайфиятинг йўқ, тинчликми дедим.
- Э нимасини айтасиз, - деди у кайфиятсиз ҳолда. Мактабимизга янги директор келган. Ҳаммамиз билан танишиб суҳбатлашди.
- Танишган бўлса яхши-ку, нима бупти шунга?
- Нимаси яхши, - дея тутақиб кетди жиян бўлмиш.
- Мутахассислиги ўқитувчи эмас, иқтисодчи экан. Мен у кишига сиз иқтисодчи бўлсангиз, мактабни қандай бошқарасиз? Ўқитувчилар дарсини қандай текширасиз, деб савол бердим. Шунда у киши вазиримиз ҳам иқтисодчи бўлса, биз ҳам директорликни бемалол эплай оламизда, деди.
- Шунга ҳам шунчами жиян, - дедим унинг кўнглини кўтариш мақсадида. Катталар бир нарса дедими, қулоқ солиш керак. Улар туя осмонда учади деса тасдиқлаб туравер. Туянинг учиши аниқ, лекин пастлаб учади дегин. Ана шунда ошиғинг олчи бўлади. Тушундингми?
Менинг бу гапларимга жиян бир нарса деб жавоб қайтармоқчи эди-ю, аммо бунга йўл қўймадим.
- Кетдик жиян, бир чойхўрлик қилайлик, анча вақтдан буён иккаламиз ўтирмагандик, - дея уни астойдил таклиф қилдим.
Менинг бу гапларимдан сўнг, унинг юзи ёришиб, ортимдан эргашди...
Мавзуга оид: