ЁЛҒИЗЛИК

Айниқса, Саид бобо турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг ёлғизланиб қолгандай бўлди. Янги келин учун ҳашаматли уйларини бўшатишиб, чол-кампир ўзлари учун ҳовлининг бир чеккасидан наридан бери қилиб бир хонали уй қуриб олишди. Ўша уй ҳам бугун ҳувиллаб қолгандек гўё. Ҳамон турмуш ўртоғи уни: "Бобоси келинг, овқатингизни еб олинг. Иссиққина чойингизни ичиб олинг", дея чорлаётгандек бўлаверади. Атрофга интизорлик билан қарайди, лекин ҳамма ўзи билан ўзи овора. Ўғил ҳам, қиз ҳам ўз кунига экан. Ҳеч ким унга келдингми ҳам, кетдингми ҳам демайди. Гўё раҳматли хотини оиланинг бор меҳр-эътиборини ўзи билан олиб кетгандек.
Ўтган куни бир дўстининг тўйидан кечроқ қайтган Саид бобо ярим оқшомгача дарвозасини тақиллатиб, уйига киролмасдан кўчада қолиб кетди. Яна бир куни кундуз пайти чойхонадан қайтиб келиб, дарвозасини очолмади. Кечга қадар уйнинг орқасида ўтириб, фарзандлари келишини кутди.
Халқимиз томонидан эр-хотин қўша қарисин, деган дуолар бежизга айтилмас экан-да.
ДУРДОНА.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00