Т А Қ Д И Р Ҳ А З И Л И Қисса
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)
-Курсдошингиз, Ҳаргиза исмли қизни танирмидингиз?
Норпўлат бир оз жимликдан сўнг:
- Эслолмаяпман!.. деди.
ТошДУда талабалик пайтларингизни хотирангизга келтиринг-чи? Балки эслаб қоларсиз.
- Ҳа-а-а, эсладим, эсладим. Ҳаргиза Мирзааҳмедова. Биз курсдош эдик. Ҳа-ҳа,..
- Ўша курсдошингизнинг яқинлариданман.
Норпўлатнинг юраги жиз этиб кетди. Ноқулай аҳволга тушиб колганини энди сезди. Лекин ўзини тезгина қўлга олиб:
- Э-э, бор бўлинг-е, йигит! Эртароқ шундай дея қолмайсиз -ми? Мен эсам... деб ич -этимдан ҳаловатимни бузиб ўтирибман -а!.. - деди сохта жилмайиб.
Йигит чўнтагидан букланган қоғоз чиқариб Норпўлатга узатди. Гўё у шу биргина забонсиз бир энлик, бир пайтлар нома битилган қоғоз билан қаршисидаги кимсани мағлуб этмоқчи эди.
- Бу нима? - деди Норпўлат.
- Буни онам асраб юрган эканлар. Омонатингизни сизга кайтариб юбордилар.
Норпўлат сарғиш тус олган қоғозни очиб ўқиди. Ундаги ёзувлар ўзининг ҳуснихати, таниди.
"-Тақдир ҳазили билан ўйнашиб бўлмайди дер эдилар, рост экан. Тангри юлдузимизни учраштирган. Энди орқага йўл йўқ. Сени қаттиқ севиб қолишни Оллоҳ менга насиб қилган экан. Бу ёруғ дунёда ҳар ким насибасини кўради. Сен юрагимнинг бир бўлагисан.. Эҳ-ҳ, Ҳаргиза, Ҳаргиза...
Ишқ-ми, бу! Ё... Кўнгил азоби,
Яраси битмаган эй қадим дунё!
Қўз ёши аримаган Лайли мисоли,
Асло суви қуримаган бу азим дарё.
Қизилгул япроғидан оқ қоғоз ясаб,
Ҳижрон нидоси нақшига битай!"
У бир пайтлари Ҳаргизага бағишлаб ёзган эди бу сўзларни. Ўзи битган бу номани бугун у қайта-қайта ичида такрорлаб, тикилиб қолди. Йигит унинг ҳолатини тушунди. Унинг сукутли туришида иккиси ўртасидаги ишқий муносабат ростлигини англади. Англади-ю, ерга узоқ сукут билан тикилиб, хаёлга чўмди.
Норпўлат қийноққа қолди. Бир пайтлардаги яраси тирналди. Ўзига-ўзи ачинди. "- Бу ёғи қизиқ бўлди-ю? Ҳечам кутилмаган совға бўлди-да. Наҳотки Ҳаргиза шу биргина мактубни ботинига шунча йиллардан буён асраб келган бўлса? Демак мени эсидан чиқармапти. Ҳанузгача... Таажжубдан бошқа ҳеч нарса эмас - бу! Қойил, қойил қилдинг, Ҳаргиза. Эҳ-ҳ, Ҳаргиза! Ҳаргиза..." -дея ачинларини ўзича баҳам кўрарди.
Норпўлат паришонхотир ўйларини бир чеккага йиғиштириб, меҳмон йигитга, кўз ости билан боқар экан, ичида!
- Ҳойнаҳай кимлигиниям таништирмади?.. - деди.
Йигит ердан бош кўтариб, ўзига ёғилаягган саволларга жавоб топишга шайланарди.
- Исмим Баҳромжон!
- Шаҳарданми?
- Ҳа!..
- Буни қаранг-а, орадан шунча йиллар сувдек оқиб кетибди...
Ҳа-а, тўғри айтасиз. Инсон умри анҳордаги чўмичлаб сув олиб ариқгача узатаётган обкашга ўхшайди. Агар шу обкаш бўлмаганида анҳордан баландликка умргузаронлик қилаётган майсаларнинг қисмати не кечарди?
Норпўлат ари чаққан кишидек безовта, кўзлари қинидан чиқиб кетгудек. Боланинг саволи эсанкиратиб қўйди уни.
Баҳромжон қоматини кўтариб, чурқ этмади.
- Ҳа-а, гап кўпга ўхшайди-ку. "- Ҳаммаси ойдек равшанлашаяпти. Нима, шарманда қилгани келмаганмикин, мени? Онасининг бериб юборган мактубини келтиради-ю, индамай тураверадими? Ёшликдаги билиб -билмай қилган ўйинларинг бир кун келиб қўзиқориндек бўй кўрсатиб ерни ёриб чиқсачи?.. Мана, бу бола нима мақсадни кўзлаб келган ўзи? Бу мактуб балоси тинчгина рўзғоримни тўзитиб кетмасмикин?.. Суф, суф! Нималар тўғрисида бунчалар хом ўйларга бераяпман, ўзи? Ҳаргизани орадан шунча йил ўтиб қилган хатоликлари энди эсига тушибди-ми? Ўша воқеалардан кейин нега менга ёза олмади? Бу кўргиликлар йўқ эди. Энди чанг чиқаришида ўртада қандай наф бўлиши мумкин", - деган ўйлар миясини қуртдек кемирарди, Норпўлатни.
- Қани йигит, ичкарига кирайлик-чи? Кўчада иккимизни туришимиз ноқулай. Қўни -қўшнилар, йўлакдан ўтган-қайтаётганлар бор. Кўнгилларидан бир нарсалар ўтказишмасин, тағин, - деди Норпўлат дарвоза кичик қанотини баралла ичкарига итариб очаркан, меҳмон йигитни ҳовлига чорлаган бўлиб.
- Ҳовлингизга киришдан олдин бир нимани келишиб олсак дегандим!
- Хў-ўш, нима экан? Бемалол, тортинмасдан айтаверинг.
- Мени ўғлим деб айта оласиз-ми?..
Қўққисдан ёғдирилган савол Норпўлатнинг руҳини довдиратиб қўйди. У бундай дайди савол оғир юк бўлиб елкасига ёпишиб олишини сира кутмаган эди. Кўзлари туякўз бўлиб сониялар қаршисидаги кимсага тикилиб қолди. Кимса эса ундан жўяли жавоб олиш учун фурсат пойлаб турарди. У, "- Ҳа-а, нега ўйланиб қолдингиз? Саволимнинг жавоби руҳингизга азоб бераяпти-ми? Биз эркаклар ожиза зотини кўрсак нима хаёлларга бормаймиз. Кўзимизга жозибадор кўринган қип-қизил қўрни кафтимизга олиб томоша қилишга кўп орзуманд бўламиз. Бу қўр канчалик иссиқ бўлмасин мақсадларимиз ҳосил бўлганига қадар унинг мафтунига айланамиз. Сўнг, сўнг...
Кўзлар бир-бирига ҳамон тўқнашиб, ниманидир кутиб турарди. Хуллас, бироз жимликдан сўнг Норпўлат жонлангандай бўлди.
- Қабул қилмасам-чи?..
- Унда виждонингизга ҳавола!
Норпўлат бир қарорни режалаштираётган кишидек тўхтамга келди.
- Мен розиман!
- Демак, ўғлингиз эканлигимга иқрор бўлдингиз?
- Шундай, - деб ҳисоблайвер.
- Раҳмат, мени хурсанд қилдингиз.
- Энди, гап бундай! Ҳозир уйга кириб чиқай, яхши бир чойхона бор. Чойхоначи энг яқин ўртоғим бўлади. Аниқроғи, синфдошим! Яхши инсон. Олий мактабни кўрмагани билан олий ақл-фаросати бор. Кўнглимдаги чин инсон. Тангри кимгадир қайси бир томондан ақл бовар қилмайдиган фазилат беради. Кимнидир олим қилгани билан бир томондан қисиб қўяр экан. Дунё азалдан шундай бўлиб келган. Ва, шундайлигича абадий қолади. Бири кам дунё дегани шу бўлса керак деб фараз қиламан. Ўша чойхонанинг бир бурчагида дилдан суҳбатлашамиз.
- Сиз нима десангиз шулда, ота!
Ота сўзини эшитган Норпўлат йигитга ялт этиб қаради. Кўнглининг бир чеккасида оталик меҳри булоқдек қайнаб тошди. Инсонда!.. Бошдан нималар ўтмайди. Ҳаммасига сабр килиш керак. Сабр эса ҳар қандай муоммонинг ечими.
Норпўлат уйига кириб кўча либосида ясаниб, ҳовлига чиқди. Хотини бир нимадир сўзламоқчи эди. Ундан олдин:
- Ўртоқларим чақиришаяпти, бир пасда қайтиб келаман, - деди.

Мавзуга оид:
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00