"СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!"

Яқинда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан "Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида акция ўтказилди. Тадбирда тўғри овқатланиш, алкогол ва таъмаки маҳсулотларининг салбий оқибатлари, мева-сабзавотларнинг фойдали хусусиятлари, эрталабки юриш ва бадантарбия машғулотларининг инсон организми учун ижобий томонлари хусусида соҳа ҳодимлари томонидан кўргазмали воситалар орқали кенг маълумотлар берилди.

 Шунингдек, аҳоли билан учрашувда юқори қон босимидан сақланиш, ортиқча вазн, ҳолсизлик, тушкунлик ва бошқа хасталиклар бўйича берилган саволларига тиббиёт мутахассислари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.


Мавзуга оид:
Саломатлик

Саломатлик

  • 21 янв, 14:51
Тадбирлар

Тадбирлар

  • 27 ноя, 11:51
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07