ГРИППДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Грипп - ўткир юқумли вирусли касаллик бўлиб, юқори нафас йўлларининг зарарланиши билан кечади. Грипп мавсумий касаллик ҳисобланади. Мавсумий кўтарилиш асосан куз-қиш-баҳор ойларига тўғри келади. Касаллик билан барча ёшдаги кишилар касалланади, айниқса нимжон болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладорлик ҳамда сурункали хасталиклари бўлган ҳамда тамаки чекувчи шахсларга тез юқади. 
Грипп ҳақиқатан ҳам хавфлими?
Грипп кўпгина оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Айниқса, кексалар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва диабет, юрак касалликлари ёки ўпканинг сурункали обструктив касаллиги каби сурункали касалликларга чалинганлар орасида жиддий касаллик ва ўлимга олиб келиши мумкин. Дунёда ҳар йили 65 ёшдан ошган 60 мингга яқин одам гриппдан вафот этади. 
Нима учун куз-қиш мавсумида гриппга қарши эмланиш керак?
Грипп вируслари мутацияга учрайди ва ҳар йили турли хил штаммлар тарқалиши мумкин. Бундан ташқари, вақт ўтиши билан эмлашдан иммунитет пасаяди. Мавсумий гриппга қарши вакциналар ҳар йили янгиланади ва шу даврда тарқалаётган вируслардан яхши ҳимоя қилади.
Гриппга қарши эмлаш қанчалик самарали?
Гриппга қарши эмлаш гриппнинг олдини олиш ва жиддий асоратлар ва ҳатто ўлим хавфини камайтириш учун энг яхши воситадир. Вакцинанинг самарадорлиги йилдан-йилга ўзгариб туриши мумкин, бу айланиб юрувчи вирус турлари ва уларнинг эмлаш компонентларига боғлиқ. Бундан ташқари, самарадорлик эмланган одамнинг соғлиғи ва ёши, шунингдек, эмлашдан кейинги вақтга боғлиқ. Грипп-га қарши иммунитет эмлашдан тахминан 14 кун ўтгач шаклланади.
Гриппга қарши эмлаш хавфсизми?
Мавсумий гриппга қарши эмлаш 50 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилган. Вакцинани миллионлаб одамлар қабул қилади ва унинг хавфсизлиги вақт ўтиши билан исботланган. Шунингдек, мамлакатларда гриппга қарши эмлашдан кейинги барча ножўя ҳолатларни кузатиш ва даволаш тизимлари мавжуд.
туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
 жамоат саломатлиги бўлими ахборот хизмати.
Мавзуга оид: