18-НОЯБР - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари туманимизда ҳам Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар ташкил этилди. Бунда сўзга чиққан нотиқлар Давлат рамзи ҳисобланган байроғимизнинг аҳамияти ҳақида батафсил фикр юритдилар.

Айниқса 32-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбир кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Кумушкент маҳалласи аҳолиси, фаоллар ва меҳнат фахрийлари иштирокидаги ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳақида батафсил фикр юритилиб, байроғимиз бугунги кунда БМТ қароргоҳида ҳилпираб турганлиги фахр билан тилга олинди.

Ўз мухбиримиз.


Мавзуга оид:
ТАДБИРЛАР

ТАДБИРЛАР

  • 23 ноя, 14:31