Биринчи Президент

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТНИ 

ЁД ЭТИБ

Тумандаги 63- сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида  29 январь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.A.Каримов таваллудининг 83 йиллиги муносабати билан "Сиз доим қалбимиздасиз!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда муассаса етакчиси У.Муҳаммадиева ва кутубхона мудираси Н.Боботоева томонидан тарбияланувчиларга И.A.Каримов тўғрисидаги маълумотлар ва видеороликлар намойиш этилди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар муассасанинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 83 йиллиги муносабати билан 27-умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси Хуршид Баҳромов ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси Сирож Жалиловлар томонидан ўтказилган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.