Инсон ва қонун ОҒУФУРУШНИНГ СЎНГГИ ПУШАЙМОНИ
Судланувчи Қодиров Баҳром (исми-шарифи ўзгартирилган), 2024 йил апрель ойининг бошларида келгусида сотиш мақсадини кўзлаб, ўзи яшаб келган Оқдарё тумани, "Ойтамғали" маҳалласи "Пилол" қишлоғида жойлашган уйининг томорқасига гиёҳ-вандлик воситаси ҳисобланган ва республика ҳудудида муомала қилиниши тақиқланган, 13 туп "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштирган.Судланувчи Б.Қодировнинг яшаш уйида 2025 йил 31 январь куни Оқдарё туман ИИБ ходимлари
томонидан тинтув тергов ҳаракати ўтказилди. Тадбир давомида унинг яшаш уйининг меҳмонхонасида
мавжуд бўлган 120 литрли елим идишга қадоқланган 7.751 граммга тенг кўп миқдордаги "марихуана"
гиёҳвандлик воситаси топилди. Шунингдек, яшаш уйининг оғилхонаси олдидаги чуқурга кўмиб қўйилган
бир дона 100 литрли елим идишга қадоқланган 8.010 грамм "марихуана" гиёҳвандлик воситаси ва ушбу чуқурда яна бир дона 60 литрли елим идишга қадоқланган
1.452 граммга тенг бўлган "марихуана" гиёҳвандлик воситаси келгусида сотиш мақсадини кўзлаб, қонунга
ҳилоф равишда сақлаб қўйганлиги аниқланган.
Суддасудланувчи Қoдиров Баҳром ўзининг кўрсатмасида айбига қисман иқрорлик билдириб, ногирон фарзанди
Руслан ва шаръий никоҳида бўлган С.М.лар билан биргаликда яшаб келишлиги, қонуний турмуш ўртоғи фарзанди
ногирон бўлганлиги сабабли ташлаб кетганлиги учун 2017 йилдан буён марихуана гиёҳвандлик воситасини истеъмол
қилишлигини айтди. У дастлаб гиёҳвандлик воситасини 2017 йил Россия Федерациясида ишлаб юрган вақтида истеъмол
қилган экан. Ўша вақти бирга ишловчи танишлари марихуана гиёҳвандлик воситаси берганида, ушбу гиёҳвандлик
воситасига қўшиб унинг уруғидан ҳам берган эди. У 2018 йилнинг март ойларида Россия Федерациясидан яшаш
уйига қайтиб келади. 2018 йил август ойларида турмуш ўртоғи билан келишмовчилик бўлганлиги сабабли турмуш
ўртоғи бир нафар ногирон фарзанди билан ташлаб ота-онасини уйига кетади. Шундан сўнг у сиқилганлиги сабабли
гоҳида марихуана гиёҳвандлик воситаси истеъмол қила бошлайди. 2019 йил баҳор ойларида эса Россия Федерациясидан олиб келган марихуана гиёҳвандлик воситасининг 4 дона уруғларини томорқасига сепиб қўяди. Ушбу 4 дона уруғлардан бир тупи кўкариб чиқади, ушбу бир туп гиёҳвандлик воситасини парвариш қилиб, етишганидан сўнг қуритиб истеъмоли учун олиб қўяди. Ушбу бир туп гиёҳвандлик воситасини тахминан 2023 йилга қадар истеъмол қилиб келади ва 2023 йил баҳор ойларида олиб қуйган марихуана гиёҳвандлик ўсимлигининг уруғини яшаш уйининг томорқасига экиб, парваришлайди. 2024 йил апрель ойининг бошларида эса такроран марихуана гиёҳвандлик воситасини уруғини яшаш уйини томорқа қисмига экади ва 13 туп марихуана гиёҳвандлик ўсимлиги кўкариб чиқади. Ушбу 13 туп гиёҳвандлик ўсимлигини, парваришлаб, 2024 йил ноябрь ойида етишганидан сўнг йиғиштириб олади, қуритиш мақсадида яшаш уйини том қисмига олиб чиқиб қуритиб олади. Сўнгра қуриган гиёҳвандлик моддасини майдалаб 3 дона елим сув идишга солиб, 120 литрли елим идишга солинган марихуана гиёҳвандлик моддаларини алоҳида ҳовлини четидаги ердан чуқур қазиб, 100 литрли ва 60 литр-ли елим идишга солинган марихуана гиёҳвандлик моддаларини истеъмоли учун яшириб кўмиб қуйган. Ҳозирги кунда у қилган ишидан минг пушаймонлиги, айбига иқрорлиги, қонуний енгиллик беришини сўраб кўрсатма берди.
Судланувчи Қодиров Баҳромга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, жазоларни қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Синдор ЭРГАШЕВ,
туман прокурорининг ўринбосари.
Мавзуга оид:
ТОМОРҚАГА ЭКИЛГАН "КАННАБИС"
- 31 мар, 10:38
ТОМОРҚАГА ЭКИЛГАН "КАННАБИС"
- 28 мар, 13:13
Жиноят ва жазо ГИЁҲВАНДЛИККА РЎЖУ ҚЎЙИШ ОҚИБАТИ
- 19 сен, 13:19
Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22
Жамият ва қонун
- 23 ноя, 16:21



