ТОМОРҚАГА ЭКИЛГАН "КАННАБИС"
Судланувчи Элдор Маъмиров (исми-шарифи ўзгартирилган) Оқдарё тумани "Амир Темур" МФЙга қарашли Сарихўжа қишлоғида жойлашган яшаш уйининг ҳовлисидаги томорқа ерига қонун билан таъқиқланган 5 туп "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини экиб-етиштириб келганлиги 2024 йил 3 август куни соат 12 ларда Оқдарё тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан Оқдарё туман ҳудудида "Қора дори - 2024" тадбирини 1-босқичини олиб бориш давомида аниқланган. Тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан жами беш туп яшил рангли, ўткир ҳидли "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлиги холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Судда сўроқ қилинган судланувчи Элдор Маъмиров ўзининг кўрсатувида айбига иқрорлик билдириб, 2024 йил 3 август куни соат тахминан 12 ларда уйига унга нотаниш бўлган, ўзларини Оқдарё тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари деб таништирган бир гуруҳ ходимлар келиб "Қора дори-2024" махсус тадбири бўйича ундан яшаш хонадони ва ҳовлисига экилган томорқаларнинг ички қисмида таъқиқланган ўсимликлар бор ёки йўқлигини текширишга келишганлигини айтишади. Улар помидор кўчатлари экилган томорқага киришиб, у ерда 2024 йилнинг тахминан март ойларида экилган бир туп яшил рангли, ўткир ҳидли "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимлик кўчатини аниқлашади. ИИБ ходимлари ундан хонадони ва ҳовлисида яна бошқа гиёҳвандлик ўсимликлари агар мавжуд бўлса, ўзига нисбатан қонуний ёрдам бўлишлигини айтишади. Шундан сўнг уларга ўзи томонидан 2024 йилнинг тахминан март ойларида ҳовлининг супурги ва ошқовоқ экинлари орасига экилиб, муттасил равишда парвариш қилиб келинган яшил рангли, ўткир ҳидли "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар олдига олиб боради. ИИБ ходимлари у олиб борган жойдан 5 туп яшил рангли, ўткир ҳидли "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимлик кўчатларини аниқлашади. Шундан сўнг тергов ва тезкор гуруҳ ходимлари келишиб, ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан аниқланган яшил рангли, ўткир ҳидли "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни холислар иштирокида кўздан кечиришиб, 5 туп "каннабис" гиёҳвандлик ўсимликларини ЭКБ ходими томонидан бир дона полиэтилен қопга солиниб, далолатнома расмийлаштирилади.
Судланувчи Элдор Маъмиров Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Норсулув СОЙИПОВА,
туман прокурори,
адлия маслаҳатчиси.

ПИЁЗ УРУҒИ ОРАСИДАН ЧИҚҚАН ОҒУ
- 06 окт, 13:40

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

суд ва ҳаёт
- 26 фев, 16:58

Жамият ва қонун
- 23 ноя, 16:21