БУ ҚОНУНЛАРНИ БИЛИБ ОЛИНГ! 8-модда. ЖУРНАЛИСТНИНГ ДАХЛСИЗЛИГИ

Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.
9-модда.
ЖУРНАЛИСТ ТЕКШИРУВИ
Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин. Журналист текшируви даврида у қўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.
10-модда.
ЖУРНАЛИСТНИНГ КАСБИГА ДОИР ФАОЛИЯТИ 
КАФОЛАТЛАРИ
Журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.
Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирон-бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Оммавий Ахборот воситалари тўғрисидаги Қонунидан.
Мавзуга оид: