Савол беринг, жавоб берамиз

-   Фермер хўжалиги ташкил қилмоқчиман. Неча гектарда ташкил қилиш мумкин, қандай шартлар белгиланган? Бу ҳақда қонун ҳужжатларида нима дейилган. Шулар ҳақида тушунча берсаларингиз?
Фахриддин Бобоёров, Темирак маҳалласи.
-   "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонунда саволингизга батафсил жавоб берилган. Унга кўра, фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли чорва молга ҳисоблаганда Самарқанд, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни), суғориладиган (лалми) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.
-   Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун камида 10 гектарни ташкил этади. Ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами боғдорчилик,, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этади.
- Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) қонун ҳужжатларида белгиланган норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.
    Саволга ҳуқуқшунос Шавкат ҚУРБОНОВ жавоб берди.