Тил билган...


ТИЛ БИЛГАН ЭЛ БИЛАДИ

Маълумки, мактабларда ташкил этилаётган фан ойликлари нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчиларнинг ҳам билим даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Барча жойларда бўлгани сингари бизнинг 1-умумий ўрта таълим мактабимизда ҳам ноябрь – рус тили ва адабиёти фан ойлиги сифатида кенг нишонланди. Шу муносабат билан рус тили ва адабиёти фанларига оид турли хил қизиқарли тадбирлар, беллашувлар, адабий кечалар ўтказилиб, ўқувчиларнинг рус тили фанини ўрганишга бўлган қизиқишлари янада ортди.

Тажрибали рус тили фани ўқитувчиларимиздан Саодат Мардиева, Зебинисо Отаеваларнинг очиқ дарс соатлари ҳам беллашув асосида ташкил этишиб, иш тажрибаларини ёш ўқитувчиларга ўргатишди.

Ёш ўқитувчиларимиздан Маҳлиё Мамарасулова ҳам фан ойлигида фаол иштирок этиб, очиқ дарс ва қизиқарли тадбир ташкил этди. Тадбирда иштирок этган ўқувчилар рус адабиётининг машҳур шоир ва ёзувчиларининг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишиб, шеърларини ёддан айтишди. Рус тилида топишмоқ ва мақоллар беллашуви ташкил қилинди. Рус эртаклари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, рус тилида янграган қувноқ ашула ва рақслар  барчага манзур бўлди.

Муҳаббат ФАРМОНОВА,

    шу мактаб ўқитувчиси.