Бошланғич касаба уюшмаларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари КЕЛГУСИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Бугунги кунда юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерациясининг туман ташкилотлари бошланғич касаба уюшмаларида 2020-2025-йиллар оралиғидаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари ташкил этилмоқда. Жумладан, бизнинг туманимизда ҳам ҳисобот-сайлов йиғилишларини ташкил этиш ва мазмунли ўтказишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда аввало, бошланғич касаба уюшмалари раисларига бу йиғилишларни қандай ўтказиш ҳақида амалий семинар ташкил этилди ва ҳисобот сайлов йиғилишларини жадвал асосида ўтказиш вазифаси топширилди.
Ушбу жараён 2025 йил 11 февраль куни тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма аъзолари иштирокида кенг кўламда белгиланган тартиб асосида ташкил этилди. Ҳисобот-сайлов йиғилишида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд бўйича масъул ташкилотчиси Раҳимов Ифтихор Самадович ва туман касаба уюшмаси раиси Жамол Худойқуловлар иштирок этишди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар атрофлича қизғин муҳокамаларга бой тарзда таҳлил этилди. Касаба уюшмаси раиси Л.Узоқова ўзининг беш йиллик ҳисоботини йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола этди. Йиғилиш иштирокчилари касаба уюшма раиси Л.Узоқованинг ҳисоботи
ва беш йил давомида олиб борган ишлари ҳақида ўз фикрларини айтишди.
Йиғилиш қарори билан амалдаги касаба уюшма раиси Л.Узоқова қайта касаба уюшмаси раислигига сайланди. Ҳисобот-сайлов йиғилишида иштирок этган туман ва вилоят вакиллари тадбир сўнггида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилиш сўнгида қайтадан сайланган касаба уюшма раиси
Л.Узоқова жамоага қайта ишонч учун ўз миннатдорчилигини айтиб, галдаги ишларини истиқболли режалар асосида олиб боришга сўз берди.
Ўғилой Исломова,
10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
- 10 ноя, 12:22

Касаба уюшмаларидан хабарлар
- 03 дек, 16:10

Президент табригидан руҳланиб
- 27 ноя, 13:41