«ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ!»

Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида "Хайр боғча, салом мактаб!" тадбири бўлиб ўтди. Унда тайёрлов гуруҳи билан бирга бир йиллик мажбурий таълим тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди. Қизиқарли кечган тадбирда шеърлар ўқилди, қўшиқлар куйланди. Айниқса, "Баҳру байт" ва "Мақол айтиш" шартларида ота-оналарнинг иштироки тадбирни янада таъсирчанлигини оширди. Тадбир сўнгида ташкилот директори Винера Худойбердиева фаол иштирок этган бир гуруҳ болажонларга фахрий ёрлиқларни топширди. Бўлиб ўтган хайрлашув тадбири болажонларда бир олам таассурот қолдирди.
Ситора Расулова,
10-МТТ методисти.
Мавзуга оид: