МАТЕМАТИКА ВА ҲАЁТ: АЖРАЛМАС БОҒЛИҚЛИК

Инсоният ҳаёти давомида табиатни англаш, тартиб ва қонуниятларни тушуниш йўлида кўплаб фанларга мурожаат қилган. Уларнинг ичида математика фани алоҳида ўрин эгаллайди. Математика ҳаётдан ажралган назарий фан эмас, балки ҳаётнинг ўзидир. Бу фаннинг ҳаётдаги боғлиқлик соҳалари қуйидагилар:

1.  Математиканинг табиати ва моҳияти: Математика – бу тартиб, аниқлик ва мантиққа асосланган фан бўлиб, у орқали биз атрофдаги ҳодисаларни тушунамиз. Математикани тушуниш – бу фақат сонларни билиш эмас, балки муаммоларга тизимли ёндашувни ўзлаштириш демакдир.

2.  Математик тафаккур ва кундалик ҳаёт. Бизни ҳар бир кунимиз математика билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, бозорга борганда нархларни солиштириш; саёҳат режалаштиришда вақт ва масофаларни ҳисобини юритиш.

Бу каби барча жараёнлар математик фикрлаш маҳсулидир.

3.  Касб ва соҳаларда математиканинг ўрни.

Ҳозирги замонда деярли ҳар бир касб математик билимларга таянади:

- Муҳандислик: иншоотлар, кўприклар, йўлларни лойиҳалаш – аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда бажарилади.

- Тиббиёт: дориларни дозаси, ультратовуш ва томография асбоблари математик алгоритмларга асосланади.

- Иқтисод – нархлар таҳлили, бозор стратегиялари статистикага таянади.

Демак, ҳар бир соҳада муваффақиятли фаолият юритиш учун математик асос зарурдир. Зеро, математика ва ҳаёт орасидаги боғлиқликни англаш – бу ҳаётга янгича, чуқурроқ назар ташлашдир.

Мафтуна ТУРСУНОВА,

20-мактабнинг математика фани ўқитувчиси.