"НУРОНИЙЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА"


Тадбирда тумандаги халқ таълими фахрийлари Замира Порсаева, Ўғилой Шомуродова, Венера Нигматулина, Сафохон Саъдуллаев, туман тиббиёт бирлашмасидан Д.Каттаева, Мустақиллик маҳалласи фаоллари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Маъруфхон Мусаев ҳамда 45-ИДУМ фахрий ўқитувчилари билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Фахрийлар ва ёшлар ўртасида қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган ушбу учрашувда кўп йиллар жамиятимизнинг турли соҳаларида самарали фаолият кўрсатган меҳнат фахрийлари ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Д.Каттаева тадбир иштирокчилари бўлган кексалар ва ёшларга инсон саломатлигининг муҳим омиллари хусусида маслаҳатлар берди.
"Нуронийлар ёшлар нигоҳида" расмлар танловида чизилган расмлар иштирокчиларга манзур бўлди. Танлов натижасига кўра 1-ўринни 7-"Б"синф ўқувчиси М.Собирова, 2-ўринни 5-"В"синф ўқувчиси С.Собирова, 6-"В"синф ўқувчиси Г.Худойбердиева, 3-ўринни 7-"А" синф ўқувчиси Ш.Сахаддиновалар эгалладилар. ўолиб ва иштирокчилар Ёшлар ишлари агентлигининг Фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирландилар.Тадбирда мактабнинг "Дурдона" рақс жамоаси томонидан ижро этилган рақслар барчага манзур бўлди.
Муҳаббат ЭГАМНАЗАРОВА,
Мавзуга оид: