Таълим сифатини оширишнинг муҳим омили

Жорий йилнинг 1 март куни Президентимиз раислигидаги видеоселектор йиғилиши хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифалар белгилаб олинганлиги билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастурида республикамиз хотин-қизларига ҳар томонлама имтиёзлар белгиланиши барчамизни қувонтирди.
Туман халқ таълими бўлими тасарруфида жами 57 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, 2021 йилда "Инвестиция давлат дастури" асосида 3 та  22, 25-умумтаълим мактабларида мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча бино қуриш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди. 26-мактаб биноси эса тўлиқ қайтадан қурилмоқда. Яқин кунларда ушбу мактабни фойдаланишга топширамиз. Ушбу қурилиш таъмирлаш ишлари учун жами 9 млрд. 952 млн. сўм ажратилган.  
Ўтган йили "Обод қишлоқ" Давлат дастури асосида 36-умумтаълим мактаби мукаммал таъмирланди. Ушбу таъмирлаш ишлари учун 504 млн. сўм маблағ ажратилган. 
Шу жумладан  2021 йилда вилоят маҳаллий бюджетлари маблағи ҳисобидан 4 та (30, 34, 40, 41) мактабларнинг филиал бинолари реконструкция қилинди.  Бу ишлар учун жами 1 млрд. 841 млн. сўм маблағ сарфланди. 
2021 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 16 та - 1, 7, 10, 11, 20, 21, 24, 29, 33, 34, 35, 39, 40, 48, 51, 56- умумтаълим мактаблари 2 млрд. 397 млн. сўм эвазига жорий таъмирдан чиқарилди. 
2022 йилда "Инвестиция давлат дастури" доирасида 30-умумтаълим мактабининг 640 ўринли биносини мукаммал таъмирланиши ҳамда ушбу ишлар учун 5 млрд. 200 млн. сўм ажратилиши кўзда тутилган. 
2022 йилда  маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 21 та - 1, 2, 7, 8, 9, 11, 13, 14, 15, 24, 27, 29, 31, 37, 39, 40, 43, 44, 48, 56, 57-умумтаълим мактабларининг  жорий таъмирланиши режалаштирилган. 
2022 йилда "Обод қишлоқ" Давлат дастури асосида 37-умумтаълим мактабининг қўшимча биноси ҳамда 11-умумтаълим мактабининг "Жин" қишлоғидаги филиали   биноларининг жорий таъмирланиши режалаштирилган. 
Ҳозирда мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун 105 дона ёзув  доскаси, 1502 дона ўқув парталари, 560 дона фаоллар залига ярим юмшоқ ўтиргичлар,  12 комплект ўқув лаборатория жиҳозларига эҳтиёж мавжуд. Бу эҳтиёжни вилоят Халқ таълими бошқармаси билан биргаликда йил давомида бартараф этиб борамиз.
Шунингдек, жорий йилда Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, бюджетнинг 30 фоиз маблағи мактабларга йўналтирилади. Хусусан, мактаблар учун маданият ва санъат жиҳозлари, спорт инвентарлари, бадиий адабиётлар, компьютер жамланмалари билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилади.
2022-2026 йилларда Давлат дастури асосида 2 та янги мактаб қуриш, 12  та мактабга қўшимча бинолар қуриш, 13 та мактабни мукаммал таъмирлаш, 13 та мактабга спорт зал бинолари қуриш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган.
Фурсатдан фойдаланиб, туманимизнинг, шу жумладан халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган  муҳтарама хотин-қизларимизни, устоз-мураббийларимизни баҳор байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
 Сурайё ОРТИҚОВА,
 туман ҳалқ таълими
 бўлими мудири.