Ватан посбонлари

КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокимлигида тантанали маросим ўтказилди. Тадбирда дастлаб туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов тинчлик ва осойишталик посбонларини қутлуғ кун билан самимий қутлади.

Тадбир давомида соҳадаги намунали хизмати учун бир гуруҳ ҳарбийлар, ички ишлар, прокуратура органлари ходимлари ҳамда таълим муассасаларидаги ҳарбий таълим бўйича ўқитувчилари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.

Байрам тадбирида 7,14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчилари, шунингдек, туман маданият бўлими санъаткорларининг чиқишлари намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларига кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Мавзуга оид:
Тадбирлар

Тадбирлар

  • 27 ноя, 11:51