Бўлажак ватан ҳимоячилар

"МЕН АСКАР БЎЛАМАН"

Жорий йилнинг 14 январь куни туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 10-сонли Мактабгача таълим ташкилотида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Тайёрлов" гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида "Мен аскар бўламан" шиори остида байрам тадбири ўтказилди. 

Тадбир мусиқа раҳбари З.Тўрабеков ва тарбиячи С.Ботирова томонидан ташкиллаштирилиб, ундан кўзланган мақсад мурғак қалбларда она Ватанга муҳаббат уйғотиш, уларнинг мамлакат армияси, ҳарбий хизматчилар фаолияти ҳақидаги тасаввурларини бойитишга қаратилган. Болажонлар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар, шеър ва қўшиқлар мазкур тадбирнинг кўнгилли ўтишини таъминлади.

Мавзуга оид: