телеканаллар - фикрлар

"НАВО" ТЕЛЕКАНАЛИГА НИМА БЎЛДИ?


Ўтган йиллари айниқса пандемия даврида бу телеканалда кўпчиликка манзур бўладиган "Мумтоз наволар", "Умрбоқий қўшиқлар" рукнлари остида мусиқий қўшиқлар кўп бериларди. Аммо бир неча ойдан буён эса бу телеканалда юқоридаги рукнлар остида қўшиқлар берилмай, аксинча хориж эстрадасига алоқадор биз тушунмайдиган тилларда қўшиқлар мунтазам бериб борилмоқда. Бунга сабаб нима? Ёки телеканал раҳбари ўзгардими?

Қиссадан ҳисса шуки, мумтоз миллий қўшиқлардан ҳам бериб борилишини ташкил қилиш керак эмасми? Ёки бунинг учун ҳам юқоридан кўрсатма керакми? Телеканал қачон халқимизга маъқул келадиган қўшиқларни эфирга узатади? Масъуллар бу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилишадими?

Й.МуҲаммадиев.

Мавзуга оид: