Танлов голиби

ХАЛҚАРО КЎРИК-ТАНЛОВ  ҒОЛИБЛАРИ

Жорий йилнинг 25 январь куни Россия давлатининг Санкт-Петербург шаҳрида амалий санъат йўналиши бўйича "Обрў эътибор" номли халқаро кўрик-танлов ўтказилди. Қувонарлиси шуки, ушбу нуфузли танловда Оқдарё туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари муваффаққиятли қатнашди. Унда Шаҳризода Аҳмеджанова ҳамда Маъмура Жўраевалар биринчи ўринни қўлга киритишган бўлса, Муниса Йўлдошова ва Фарангиз Аҳмеджановалар иккинчи ўринни эгаллашиб, совриндорлар қаторидан жой олишди.