Устоз ибрати
Педагог минбари
ЎҚИТУВЧИ ДОИМО ИЗЛАНИШДА БЎЛИШ КЕРАК
Муқаддас Ватан, муқаддас аёл, муқаддас даргоҳ, муқаддас туйғу ибораларига ҳамоҳанг бўлган дарс муқаддас ибораси ҳам ўқитувчилар орасида тез-тез тилга олинаётгани бор гап. Япониялик бир донишманд ўқитувчилар ҳақида шундай фикр билдирган экан: "¤қитувчига вазирнинг маошига, дипломатнинг даҳлсизлигига, императорнинг ҳурматига сазовор бўладиган даражага етишмоғи учун шароит яратмоқ керак". Албатта бундай мартабага эришмоғи учун ўқитувчи аввало унга муносиб бўлмоғи лозим.
Япониянинг тарих учун қисқа бир давр ичида тараққиётда анча илгарилаб кетгани сир эмас. Бунинг асосий сабаби барча соҳада меҳнат қилаётган япон фуқароларининг ўз ишларини яхши билишларидан, ўз вазифаларига чуқур масъулият билан ёндошаётганларидан бўлса эҳтимол. ¤ша ўз ишининг усталари ёки замонавий тил билан айтганда, профессионаллар энг аввало мактабда ўқишган. Демак, уларни ўқитган ўқитувчиларнинг ўқувчиларига билимни сингдира билиш ва ёшларни тарбиявий билим салоҳияти юқори савияда бўлган дейишга асос бор.
Президентимиз бошчилигида маориф соҳасида мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатаётган бир даврда биз ўқитувчилар ўз иш фаолиятимизни тубдан янгилашимиз лозим.
Фикримизча, ўқитувчиларимиз ўз ўқитаётган фанларининг моҳиятини амалиётга кўпроқ боғлаб билим беришга ҳаракат қилсалар, натижалар янада яхшироқ бўларди. ¤қувчилар мактабда ўтиладиган ҳар бир фан бўйича олаётган билимлари уларнинг келажак ҳаётларида зарур ва муҳим эканлигини ҳар бир дарс жараёнида англаб билим олишлари лозим. Масалан, "Математика фанлар ичра шоҳ, унинг сирларидан бўлингиз огоҳ!" шиорининг моҳиятини яъни, нима учун математика фанлар ичра шоҳ эканлигини, унинг сирларидан баҳраманд бўлиш ўқувчига келажакда қандай имкониятлар эшигини очилишини уларга қизиқарли ва ишончли тарзда етказа билиш, мазкур фан ўқитувчисининг билим савияси ва педагоглик маҳоратига боғлиқ.
"Менга тушунтир - унутиб юбораман, менга кўрсат, ниманидир эслаб қоламан, ўзим бажаришимга имкон берсанг бу билим бир умр меники бўлади". ¤қувчи тилидан билдирилган бу фикрга дарсларимиз жараёнида амал қилсак, яъни ўқувчиларга ўз имкониятларини намоён қилишларига кўпроқ имкон берсак дарсларимиз савияси яхшиланиб самарали бўлиб боради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ўқувчи билим олиш жараёнида фаол иштирок этиб, амалий ишлар бажарса, у дарсни 80-85 фоизгача ўзлаштириши мумкин экан.
Рус тили фанини ўқитишда эса дарс жараёнида диалогларни (икки кишининг суҳбати) кўпроқ қўллаш, ўқувчилар билан уларнинг оиласи, синфи, мактаби, қизиқишлари ҳақида савол-жавоблар ўтказиб бориш, уларга қизиқарли ашулалар ва шеърлар ёдлатиб, ҳар дарснинг кириш қисмида (речевая разминка) айтиб уларнинг талаффузлари устида ишлаб бориш ўқувчиларнинг оғзаки нутқларининг ривожланишига сабаб бўлади. Оғзаки нутқи шаклланган ўқувчининг ёзуви ҳам яхшиланиб боради.
ДАРСЛАРГА ЁЗИЛАДИГАН
КОНСПЕКТЛАР ҲАҚИДА
Бир тажрибали ўқитувчи: "Конспект - бу шаблон. Дарс мен учун ижоддир. Конспектга қараб ижодий дарс ўтиш қийин", деган фикрни айтган эди. Албатта, дарс конспектини шаблонга ўхшатиш тўғри фикр эмас. Шаблон - йўл ҳаракати қоидаларида ҳайдовчи ёки пиёдаларнинг ҳар хил ҳолатларда қандай аниқ ҳаракат қилишларини кўрсатувчи чизги-схемалар. Аммо ўқитувчининг "Дарс мен учун ижоддир" деган фикрини шиор қилиб олса арзийди. қанийди ўқитувчилар дарсларини ижод даражада ўтсалар, ўқувчилар дарсдан ажойиб, буюк бир асар тақдимотидан чиққандек бир олам таассурот билан чиқсалар, ке-йинги дарсларни қизиқиш билан кутсалар, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирсалар бу жуда қойилмақом иш бўларди. Лекин ўз дарсларини ижод даражасида ўтадиган ўқитувчилар кўпчиликни ташкил қилармикан? Моҳият ана шунда.
Конспект ёзиш - ўқитувчи учун фойдали машғулот. ¤қитувчи ўтадиган мавзусини чуқурроқ англайди, изланади. Лекин ҳар куни 4-5 талаб конспект ёзиш учун ўқитувчининг анчагина вақти ва кучи сарфланиши ҳам сир эмас. Бунинг ўрнига ўқитувчи ўз устида кўпроқ ишласа, махсус адабиётларни ўқиб дарсида қўллаши мумкин бўлган янгиликлар, инновацион методлар билан дарсларнинг савиясини дарсдан дарсга ошириб бориш йўналишида изланса, замонавий дарс талабларига жавоб берадиган кўргазма қуроллар тайёрласа мақсадга мувофиқ бўларди. Агар ўқитувчи конспектга қараб дарс ўтса, дарсга ижодий муҳит қўшмаса дарс зерикарли бўлиши сир эмас. Ахир ҳар бир сўзни конспектга қараб айтмайдику. Ҳар ҳолда давлатимизнинг ўқитувчилар учун яратаётган имкониятларидан оқилона фойдаланишимиз кераклигини унутмаслигимиз зарур.
ЎҚУВЧИ ЭРКИНЛИГИ ҲАҚИДА
¤қувчиларимизнинг дарсларда ўзларини эркин тутишлари, фикр билдиришлари ва ҳатто баҳслашишлари ҳақидаги фикрлар жуда долзарб масаладир. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ўқитувчи дарсни юқори савияда ўтиб, ўтилаётган ва мустаҳкамланаётган мавзуларни ўқувчига қизиқарли тарзда етказа билса ҳам, ўқувчилар дарсда уларнинг ички имкониятларини очадиган бирор қизиқарли маълумотни амалда бажармасалар, дарсдан тўла қониқмайдилар. Бу ўринда мусобақа тарзида ўтиладиган дарслар яхши самара беради.
¤қувчига эркинлик бериш дарсда шовқин-суронга сабаб бўлади, деган фикрлар асосли эмас. ¤қитувчи дарсини содда ва равон баён қилиб, ўқувчиларни қизиқарли дарс жараёнига жалб қилса, дарсда фақат ишчанлик шовқини (рабочий шум) бўлиши мумкин. Албатта, дарс жараёнида меъёрий назоратни ушлаб туриш ўқитувчининг маҳоратига боғлиқдир. Буюк рус педагоги В.Сухомлинский "Болаларга билим олиш завқидан шодланиш имкониятини яратиш - тарбиянинг энг муҳим асосидир", деган экан.
Ҳақиқатдан ҳам дарсларимиз савиясини ўқувчиларимиз билим олишдан завқланиб шодланадиган даражага кўтара билсак бу жуда улуғ иш бўларди. Бир вақтлар "Устоз отангдан улуғ", деган ибора ишлатилган. Бола ота-онасидан ололмаган жуда кўп сабоқларни мактабда устозларидан ўрганади. Ҳарфни танийди, дунёни ва ҳаёт қонунларини англайди. ¤з билими, куч-қудрати билан дунёни забт этган буюклар ҳам устозларидан таълим олишган. Мана ҳозир устоз отангдек улуғ деган мақолда турибмиз.
Шу ўринда мактабларда меҳнат қилаётган аёл ўқитувчиларимиз кўпчиликни ташкил этишини ҳисобга олиб, ўқувчиларимизга муаллималар ҳам улар учун оналаридек азиз эканлигини таъкидлаб туришимиз зарур. Муаллималар гоҳида ўз фарзандларини унутиб, ўқувчилари ҳақида қайғуриб қолишлари айни ҳақиқат.
Энди мақоламизга сарлавҳа қилиб олганимиз, "Дарс муқаддас" иборасига қайтсак. Хўш, дарс нима учун муқаддас? Шунинг учун муқаддаски, сифатсиз ўтилаётган ҳар бир соат дарс ўқувчиларимиз келажагига қилинаётган хиёнатдир. ¤қувчиларимиз эса Ватанимизнинг келажагидир. Дарс шунинг учун муқаддаски, билимли, тарбияли, ўз соҳасининг билимдони, ўз тақдирини Ватани тақдири билан мустаҳкам боғлиқлигини доимо ҳис этиб яшайдиган, шиддатли ва садоқатли авлод фақатгина мактабда камол топиши мумкин.
Аслиддин ФАЙЗИЕВ,
24-мактабнинг рус тили фани
ўқитувчиси.

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22

Таълим ва тарбия
- 21 дек, 11:11