бекалар суҳбати

ПАЗАНДА БЕКАЖОН

Аёл киши аксарият вақтини ошхонада ўтказиши ҳеч кимга сир эмас. Энг пазанда бека ҳам баъзан бошқа ишларга чалғиши, эътиборсизлик туфайли тайёрлаётган таомини бузиб қўйиши мумкин. Бугун сизларга таомингизни янада мазалироқ бўлиши учун ошпазликнинг 28 та ҳийласини очамиз.

1. Агар сиз бульондан вақтида кўпигини ололмаган бўлсангиз ва у чўкиб қолган бўлса, қозонга бир стакан сув қуйинг. Кўпик кўтарилиб, бемалол тозалаб оласиз.

2. Товуқ бульонига ҳеч қандай зираворлар солманг, фақат пиёз ва сабзи солиш кифоя, акс ҳолда қайнатма таъми бузилади.

3. Ҳеч қачон шўрвада дафна баргини қолдирманг. У фақат қайнатаётганингизда яхши, кейин овқат мазасини бузади.

4. Тўқмоқланган гўштни юмшоқроқ пишиши учун қовуришингиздан 1-2 соат олдин ёғ ва сирка омухтаси билан ёғлаб қўйинг. Гриль учун тайёрланган гўштга ҳам худди шундай ишлов беришингиз мумкин.

5. Котлетларингиз мазали ва ширали бўлиши учун қиймага майда тўғралган тенг миқдордаги хом ва салгина қовурилган пиёз ва бир оз хом картошка қўшиш керак.

6. Котлет қовуришда аввалига олов баланд бўлиши керак, бу котлетлар усти қизариб пўстлоқ ҳосил қилиши ва ичидаги шираси оқиб кетмаслигини таъминлайди. Иккала томони шу усулда қизартириб олингач, ўрта оловда пишириш керак.

7. Балиқ майдаланиб кетмаслиги ва тилла рангда қовурилиши учун қовуришдан 10-15 дақиқа олдин уни сочиқ билан қуритиб, дарҳол тузлаб қўйиш керак.


Мавзуга оид: