Спартакиада

АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммалаштириш ҳамда уни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ёш авлоднинг баркамол вояга етишида муҳим омил ҳисобланади.

Шу боис юртимизда аёллар ўртасида жисмоний тарбия ҳамда спортга давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий соғлом, жисмонан етук  қилиб тарбиялаш, камҳаракатлик туфайли юзага келувчи турли касалликлардан ўзини сақлашига кўмаклашиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кундалик турмуш тарзига айлантириш касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан биридир.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини татбиқ  қилиш мақсадида 1-2 март кунлари анъанавий вилоят "Аёллар спартакиадаси"нинг туман босқичи ўтказилди. Мусобақа  спортнинг 7 тури:  волейбол, стритбол, стол тенниси, шахмат-шашка, енгил атлетика, дарц турлари бўйича ўтказилди. Спартакиаданинг якуний босқичи туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтди. 

Спартакиада якунлари бўйича 1,2,3-ўрин ғолиблари ва номинациялар бўйича совриндорлар туман бўлинмаси кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.  

Ж.ХУДОЙҚУЛОВ,

таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси, туман кенгаши депутати.