Зиёрат-миллий анъанамиз

БУХОРО ЗИЁРАТИНИНГ 

ТААССУРОТЛАРИ

Жорий йилнинг 5 март куни эрта тонгда туман ҳокимлигининг ҳомийлигида "Аёллар дафтари"га киритилган 110 нафар хотин-қизлар қадим ва боқий шаҳар Бухорога саёҳатга йўл олдилар. Зиёратга жўнаш олдидан туман ҳокими Н.Сулаймонов онахонларимиз билан учрашиб, кириб келаётган халқаро хотин-қизлар байрами билан қизғин табриклаб, зиёратларига оқ йўл тилаб кузатди. Иккита сайёҳларга мўлжалланган замонавий автобусда барча шарт-шароитлар муҳайё этилган, тиббий хизмат, хавфсизлик чоралари билан таъминланган. Хотин-қизларимиз кун бўйи томоша, ўйин-кулгу билан тарихий шаҳримизнинг кўнгилочар масканларида бўлдилар. Бир олам қувонч-у, таассуротлар бахш этган мазкур саёҳат давомида "Ситораи моҳи хоса", "Баҳоуддин Нақшбанд", "Арк қалъаси" сингари кўплаб қадамжоларда бўлган тумандошларимизнинг, мунис онахонларимизнинг кўнгли тоғдек кўтарилгани кишини қувонтирди. 

- Бухорога биринчи бор келишимиз, мана шундай савоб ишларни амалга ошираётган Президентимизга, ҳокимларимизга минг раҳмат,  Аллоҳ ишларида мададкор бўлсин, дун-ёмиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, - дейишди "Миёнкол" маҳалласидан ташриф буюрган  Мавлуда Холиқова, Хадича Бобоёрова ва бошқа онахонларимиз қалбларида жўш урган  қувонч ва шукроналик сўзларини изҳор этиб. 

Айниқса, она дуоси вожиб деганларидек, муқаддас қадамжолар, "Етти пир"лар қошида  онахонларимизнинг қишлоқ хўжалигимиз, пилла ва пахтамиз ҳосилдорлиги учун айтган дуолари барча зиёратчиларнинг ниятига айланди. "Ўзбекистон" маҳалласидан Зебо Тожибоева, Гулчеҳра Бошмонова, "Ойтамғали" маҳалласидан  Фазилат Сирожова,  Шоҳзода Турдиева  ҳамда  туманимизнинг барча маҳаллаларидан таклиф қилинган  аёлларимиз  Бухоро шаҳри  базмгоҳининг шоҳона дастурхони атрофида Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, раҳбарларимизга дуо-ю, саломларини йўлладилар.  

Саёҳат кечга қадар давом этди. Оқдарёмизнинг гўзал оқшомида она юртлари бағрига кириб келган зиёратчи онахонларимиз, опа-сингилларимизни туман ҳокимлигининг ходимлари кутиб олдилар ва уларни хонадонларига кузатиб қўйдилар. Зиёратларингиз қабул, ниятларингиз вожиб бўлсин, азиз ва мўътабар аёллар! 

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид: