Ҳашар-элга ярашар

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-Ф-сонли фармойиши асосида туманнинг барча маҳалла, қишлоқ, гузарлари, ташкилот ва муас-сасаларда 13-14 март кунлари "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида умумхалқ ҳашарлари уюшқоқлик билан ўтказилди. 

  Умумхалқ хайрия ҳашарида уйлар, йўл-йўлаклар, биноларнинг атрофи, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳлар, муқаддас масканларда тозалаш ишлари қизғин давом этиб, барча маҳаллаларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экилди. Аҳоли хонадонлари эса саранжом-саришта ҳолатга келтирилди. Айниқса, Лойиш истироҳат боғида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, туман Ободонлаштириш бошқармаси жамоаси ҳам хайрия ҳашарида фаол қатнашишди.  Албатта, бу каби хайрия тадбирлари барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантириши билан аҳамиятлидир. 

 Бир сўз билан айтганда туманнинг тозалиги ва озодалиги учун барча бирдек ҳаракат қилишди.

Мавзуга оид: