уруғчилик
ЮҚОРИ НАВЛИ ПАХТА УРУҒИ ЕТИШТИРИШ МАҚСАДИДА
Вилоят ҳокимлигининг 2021 йи 6 январдаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш ҳамда ғзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом" талабларига риоя қилиш мақсадида туманимизда уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов адолат тамойиллари ва шаффофлик мезонида ўтказилишини таъминланиши инспекциянинг туман бўлими томонидан назоратга олинган.
Туманда пахта ғаллачилик йўналишида 2021 йил ҳосили учун уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун 31 та фермер хўжаликлари томонидан 795 гектар майдонга ҳужжат топширилиб уруғлик тендер танловида 23 та фермер хўжаликлари 650 гектар майдонга уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлишди. Эндиликда бу фермер хўжаликлари юқори навли супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бўлган уруғлик пахта етиштиришиб, туманимиз пахтачилигини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Д.АБДИҚОБИЛОВ,
туман Агроинспекция бўлими
катта инспектори.
ҚИЗИҚ МАЪЛУМОТЛАР
* Буқаламуннинг (хамелеон) тили вужудидан икки марта узун.
* Бамбук ўсимлиги ҳар куни 90 см гача ўсади.
* Эйфель минорасида 1792 та зинапоя мавжуд.
* Россия ва Америка орасидаги масофа 4 км дан кам.
* Кўзлар очиқ ҳолда аксирмоқ имконсиз.
* Акса урилганда юрак билан бирга бутун вужуд фаолиятини бир онлик тўхтатади.
* Ҳавайи алифбосида фақатгина 12 та ҳарф бор.
* Ҳиндистонда бир йилдаги туғилиш Австралия аҳолисидан кўп.
* Англиядаги барча оққушлар қироличанинг мулки ҳисобланади.
* Одам организмидаги энг кучли мушак - тил.
* Кенгурулар ортга қараб юролмайди.
* Аёллар эркакларга нисбатан икки марта кўп кўз пирпиратади.

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36