"СПОРТНИ СЕВ - СПОРТ БИЛАН ЯША!"

Бугунги кунда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида, шунингдек, аҳоли ўртасида ҳам физкультура ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада туманимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида туман Туризм ва спорт бўлими, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман Халқ таълими бўлими Жисмоний тарбия фани методисти, туман "Ёшлик" кўнгилли спорт жамияти билан ҳамкорликда турли хил тадбирлар олиб борилмоқда.
Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жами 64-нафар мураббий-ўқитувчилар фаолият кўрсатади. Уларнинг 20 нафари олий маълумотли, 18 нафари тўлиқсиз олий, 26 нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни ташкил этади. Шундан 1 нафар мураббий-ўқитувчи "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", 1 нафар олий тоифали, 3 нафар 1-тоифали, 3 нафар 2-тоифали мураббий-ўқитувчилардир.
Туман Халқ таълими бўлимига қарашли бўлган умумтаълим мактабларида 159 нафар жисмоний тарбия фан ўқитувчиларининг 137 нафари олий маълумотли, 22 нафар ўрта махсус маълумотли, 5 нафари олий тоифали, 17 нафари 1-тоифали, 78 нафари 2-тоифали, 59 нафари мутахассис тоифасига эга. Туман мактабгача таълим бўлимида 32 нафар Жисмоний тарбия йўриқчилари фаолият олиб борадилар. Туманда жами спорт иншоотлари сони 395 та бўлиб, шундан 2 та футбол ўйингоҳи (Лойиш шаҳарчасидаги "Алпомиш" ўйингоҳи, Оқдарё МФЙдаги Тортувли ТИП-1 футбол ўйингоҳи), 89 та футбол майдонлари, 50 та баскетбол майдон, 54 та волейбол майдон, 52 та қўл тўпи майдон, 26 та сунъий қопламали мини-футбол майдон, 48 та спорт зал, 3 та очиқ сузиш ҳавзаси, 71 та бошқа спорт майдонлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли фармойишлари ижросини таъминлаш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида туманда 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний тарбия ва оммавий спортга аҳолини жалб қилишда 650 тадан кўпроқ спорт тадбирлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда 26000 дан ортиқ киши иштирок этди ва қамраб олинди.
Жумладан, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умутаълим мактабларида "Умид ниҳоллари" спорт ўйинлари, футбол бўйича "Мактаб лигаси", "Болалар футболимиз келажаги", "Қувноқ стартлар" ва бош-қа спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спорт турлар бўйича спорт мактаби биринчилиги, футбол бўйича "Спорт мактаблари лигаси" мактабгача таълим ташкилоти, маҳаллалар, туман корхона ва ташкилотларда юриш, югуриш, 5000-10000 қадам, Самар-қанд халқ марафони, спорт тадбирлари ўтказилди ва давом этмоқда.
Туманимизда спорт, жисмоний тарбия ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш учун ҳамда аҳоли қатламларини қамраб олиш мақсадида спорт турларидан югуриш бўйича "Янги рекорд бизники", Мини футбол бўйича "Янги Ўзбекистон ёшларимиз" шиорлари остида "Соғлом оила - Янги Ўзбекистон таянчи" оилавий спорт тадбири, "Туман ҳокими кубоги", "Туман Прокурори кубоги", "Туман Ички ишлар бошлиғи кубоги", "Туман Солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги", "Туман сектор раҳбарлари кубоги", туман "Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғининг кучма кубоги", "Туман ташкилот раҳбарлари кубоги", "Веломарафон" мусобоқалари ўтказилиб келинмоқда.
"2022 - йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда "Спортни сев - спорт билан яша" шиори остида туман хокимлигининг ташаббуси билан туманимиз маҳаллаларида 2 та "Workout" (кўча фетниси) аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаши учун қурилиб фойдаланишга топширилди.
Туманда спорт тадбирлари мунтазам ўтказилиб борилиши натижасида спорт тўгараклари сони 2022 йил июль ойи ҳолатига 410 тани ташкил этди. Шундан маҳаллаларда 125 та, БЎСМ да 160 та, МТТда 29 та, касб-ҳунар мактабларида ва педагогика коллежида 25 та, туман корхона ва ташкилотларида 55 та, Тошкент Агро университети Самарқанд филиалида 20 та, туман тиббиёт бирлашмасида 10 тага тўгарак сони оширилишига эришилди. Бунинг натижасида туманда спорт билан шуғуллунувчилар фоизи 2021 йил якуни билан 25 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йил якуни билан ёшларни спортга қамров даражаси 27 фоиздан ошади.
Ш.АШУРОВ,
туман спортни
ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Мактабгача таълим - узлуксиз таълим тизимининг пойдевори
- 19 авг, 11:46

Спорт ва ғолиблар
- 19 фев, 11:08

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Таълим натижалари
- 21 дек, 10:24