Жамият ва ҳаёт

КОРРУПЦИЯ  - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Давлат ва халқ манфаати келажаги учун катта салбий тасир қилувчи омил бу коррупциядир. Хўш, коррупция нима? Уни давлат ва жамиятга қандай алоқаси бор? Корррупция давлат органлари ходимларининг  моддий, шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан, ўз мансабидан фойдаланишни ифодаловчи ижтимоий ҳодисадир. Оддий қилиб айтганда,  коррупция давлат органлари ходимларининг ўз мансаби орқали шахсий бойишни кўзлайдиган қинғир  йўллардан бири. "Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади", деганларидек ҳеч бир иш жавобсиз қолмайди. Биринчи навбатда  бундай ҳолатларни олдини олиш, келиб чиқиш сабабларини юзага чиқариш масалаларини тўлиқ ўрганиш керак. Бу борада бутун дунё ва Ўзбекистонда ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш йўлга қўйилган.

2003 йил 9 декабрда БМТнинг Коррупцияга қарши кураш конвенцияси имзолангани бунга яққол мисол бўла олади. Жумладан, Ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада ривожлантириш мақсадида ҳар бир ташкилот, олий ва умумий ўрта таълим мактаблари, коллеж, академик леций  ва давлатга оид барча ташкилотларда коррупцияга карши курашиш ойликлари, конференциялар  ёшлар иштирокида ташкил қилинмоқда. 

   Яқинда туманимиздаги 43-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида ҳам “Коррупция  тараққиёт кушандаси”  мавзусида иншолар танлови  ташкил  қилинди. Ўқувчилар коррупцияга қандай фикрда эканликлари  ва   уни  олдини олиш  тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини ёзма равишда баён этишди. 

Хулоса қилиб айтганда,  корррупция тараққий этмаслиги йўлидаги курашда фақатгина давлат органларигина эмас, балки бунда бутун жамиятимиз аъзолари ҳам маълум даражада масъул эканлигини чуқур англашимиз керак. Давлатга хизмат қилувчи ҳар бир ходим ўз мақсад вазифасини билиб, зиммасидаги масъулиятни ҳис килса, моддий  манфаатдан кўра маънавий манфаатни  устун билса, коррупцияга асло  йўл қўйилмайди, аксинча, давлат  ривожига янада фойдалироқ бўлади.

Шундай экан, биз ёшлар коррупция йўлига эмас,ўз билим ва салоҳиятимизга ишонишимиз, жамиятимиз ривожига ривож, обрўйига обрў келтиришдек эзгу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қилмоғимиз керак.

Мухлиса ОМОНОВА, 

туман Ёшлар агентлиги жамоатчи ходими.

Мавзуга оид: