20 МИНГ ТОННА ПАХТА ХИРМОНИ БУНЁД ЭТИЛДИ

Туманимиз пахтакорлари давлатга пахта хом-ашёсини сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди
Жорий йилда туманимизда 2022 йил ҳосили учун мавжуд 225 та пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 5761 гектар майдонга чигит экилиб, табиат инжиқликлари, сув тақчиллигига қарамасдан пахтакорларимиз самарали меҳнат қилишди. Машаққатли меҳнат натижасида туман бўйича ҳар бир гектар пахта майдонидан ўртача 38 центнердан ҳосилдорликка эришилди ва қарийб 20 минг тонна пахта хирмони бунёд этилди. 
Албатта ушбу улкан маррани забт этиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бу ғалабада қишлоқ хўжалиги масъуллари, тажрибали фермер хўжалиги раҳбарлари, агрономлар, механизаторлар, ҳисобчилар, сувчилар, теримчилар ҳамда фермер хўжалиги аъзоларининг улкан меҳнати бор. 
Азиз аҳдида вафодор пахтакорлар, туманимиз пахта хирмонига қўшган муносиб ҳиссангиз учун самимий муборакбод этамиз. Эришган улкан ғалабангиз муборак бўлсин!