БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, ШИФОКОРЛАР!

Дарҳақиқат, ҳар қандай касб эзуликка хизмат қилар экан, шак-шубҳасиз, эл назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадр топади. Бу борада туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Ойтамғали" оила шифокор пунктида фаолият кўрсатаётган фидойи шифокорларнинг эл хизмати йўлидаги беминнат хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтсак арзийди. Улар куну тун халқимизга беминнат хизмат қилишиб, маҳалла хонадонларига қувонч ва хотиржамлик бахшида этишмоқда. "Ойтамғали" оила шифокори пункти мудири Р.Шамсиева, катта ҳамширалар Маматқулова, Г.Ҳакимова, Р.Мардиева, Ч.Суярова, С.Қиличевалар эл хизмати йўлида асло тиним билмасдан меҳнат қилишиб, халқимизнинг олқишига сазовор бўлишмоқда. Халқимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишдек эзгу мақсад йўлида астойдил меҳнат қилаётган оқ халатли шифокорларимизни яқинлашиб келаётган касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз.
Инсонларимиз соғлиги йўлида меҳнат қилишдан асло чарчаманг, азиз шифокорлар!
Эл соғлигин ўйладингиз,
Юрт бойлигин кўзладингиз,
Дилга шифо сўзларингиз,
Дардга дармон фидокорлар,
Хастага жон шифокорлар.
Назира АВИЕВА,
Ғўлва қишлоғи.
Мавзуга оид:

МИНГ ТАСАННО СИЗГА, САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ!
- 10 ноя, 12:17

ҲАР ҚАНЧА ШАРАФ ВА ЭЪЗОЗГА МУНОСИБСИЗ
- 06 апр, 13:17

Тиббиёт муассасаларида нима гап?
- 26 апр, 11:02

Саломатлик
- 04 мар, 13:27