ОҚДАРЁДА ИЖОДКОР УСТОЗ- ШОГИРДЛАРНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЗМИ ЎТКАЗИЛДИ.

Табиатда қандай ўзгариш бўлса биринчи ўринда ижодкорлар кайфиятига таъсир қилади. Қор, ёмғир, дарахтлар гуллаши.. Хуллас, барча- барчаси. Гоҳида ижод аҳли табиатнинг ўзгаришини кутмай ўзига атмосфера яратиб олади. 23-декабрда туман маданият уйининг концертлар залида бўлиб ўтган  Янги йил карнавали  
Оқдарё ижодкорларининг "Навниҳол" жамоаси ҳамда жорий йилда фаолиятини бошлаган "Ёзарлар" клубининг  аъзолари учун чинакам мўъжизалар  даврасига айланди.
Янги йил базмини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, устозимиз Ойгул Маматова  очиб бердилар. Йил давомида ижод ишқи, адабиёт, маънавият ва маърифат ишлари билан машғул бўлган устоз ва шогирдлар учун сарҳисоб байрами,  ютуқлар,   ижодий "дуэл"лар, саёҳатлар,танлов ва ғолиб китобхонлар, баёзлар, мушоиралар  байрами бўлди. Оқдарё ижодкорларининг устоз-шогирд анъаналарига бағишланган рамзий "Олтин қалами"нинг илк тақдимоти ўтказилди. 8-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси устоз- Наргиза Ўроқова ҳамда 44-мактабнинг 8-синф ўқувчиси шогирд- Сабрина Рашидовалар 2022 йил"Ёзарлар" клубининг олтин қалами соҳиби бўлдилар.
Янги йил базми   шеърлар, ашула ва рақслар, кўнгилочар ўйинлари билан ижодкорлар қалбида ажойиб таассуротлар,илҳом завқи, янги йил орзулари, режаларини кашф этди.
Янги йил кайфияти, ютуқ ва зафарлар  шавқи   бардавом бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз ижодкорлар!!!
Оқдарё ижодкорлари "Ёзарлар" клубининг раҳбари 2-мактаб тарғиботчиси  Наврўз Ҳасанов.