Мурожаат ва муносабат УЛКАН МАҚСАДЛАР САРИ

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга Мурожаатномасини мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, жумладан биз халқ таълими ходимлари катта бир умид ва ҳаяжон билан кузатдик. Мурожаатномада  Ўзбекистон тараққиётининг олти йўналиши ҳақида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган таклифлар, ғоялар, лойиҳалар билдирилди.

Шуни қувонч билан тилга олиш жоизки, мурожаатноманинг энг таъсирли ва биз таълим соҳаси вакилларига умид бахш этган қисми, таълим сифатини оширишга қаратилгани бўлди:

- Биз Янги Ўзбекистонни "ижтимоий давлат" тамойили асосида қуришни мақсад қиляпмиз. Шу боис биринчи навбатда эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган  таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз.

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур, деб ҳисоблайман.

Келгуси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади. Болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларни пухта ўзлаштириб, компьютерда ишлашни ўрганиб чиқиши зарур. Фарзандларимизни касб-ҳунарларга, санъат ва маданиятга қизиқтиришимиз лозим.

Ўқувчиларда эркин ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарур.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Мурожаатномада мамлакатимизда таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш, барча керакли   шарт-шароитларни яратиш масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Жумладан, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим   дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш, янги ўқув масканлари қуриш ва мавжудларини ўқувчилар сонидан келиб чиқиб кенгайтириш, бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиётини келаси ўқув йилидан жорий этиш каби  масалалар илгари сурилди. Булардан кўзланган мақсад  эса ёшларни  фақатгина сифатли таълим билан қамраб олишгина эмас, уларнинг соғ-лигини асраш, баркамол бўлиб вояга етишини таъминлаш назарда тутилган. 

Ана шундай юксак орзу мақсадлар билан биз учун омадлар муваффақиятларга бой бўлган 2022 йилни кузатар эканмиз, Муҳтарам Президентимиз томонидан янги 2023 йилнинг "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб номланиши биз педагогларни катта ҳаяжонга солди. Менга берилган фурсатдан фойдаланиб, бутун халқимизни, кўп сонли халқ таълими ходимларини юртимизга эзгу қувончлар билан кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Янги йил ҳар бир хонадонга бахт ва соғлик, тинчлик ва осойишталик, юксак зафарлар ва омад олиб келсин.

Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз тумандошлар! 

Сурайё ОРТИҚОВА,

                             туман халқ таълими бўлими мудири.
Мавзуга оид: