Биз жиноятчиликка қаршимиз

ТЕРГОВ ФАОЛИЯТИДА  

ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Жамият ва давлат ҳаётининг, ундаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ва маънавий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини мус-таҳкамлаб борилиши давлатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олдига янги ва янада масъулиятли вазифаларни қўймоқда.

Мамлакатимиз изчиллик билан, босқич-ма-босқич ижтимоий адолатли жамият ва ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш йўлидан бораётган бугунги кунда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш, одил судловни амалга оширишда фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таьминлашда тергов фаолияти етакчи соҳалардан эканлигини қайд этиш лозим.

Шу сабабли бу муҳим талаблар ва улар асосида тергов маҳкамалари олдига юксак ва машаққатли, шу билан бирга шарафли, катта вазифалар қўйилаётганлигини ҳамда бу вазифалардан келиб чиқиб, дастлабки тергов фаолиятига жиддий эътибор қаратилиб, унинг жараёнида қонунийликни мус-таҳкамлаш ва таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда дастлабки терговни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири бўлган қонунийликни мустаҳкамлаш алоҳида аҳамиятга касб этади.

Суриштирувчи, терговчи нафақат жиноятларни тергов қилиш, балки ана шу турдаги жиноятларни содир этилиши олдини олиш чораларини кўриш ҳам суриштирувчи, терговчи фаолиятининг ажралмас бир қисмидир.

Суриштирувчи ва терговчи дастлабки тергов давомида  жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб, қонунда белгиланган тартибда тўпланган ва текширилган далилларга асосланган холисона хулосаси асосида давлат органларига тақдимнома киритади ва унинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексинг 36-моддасига терговчи ўз юритувидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор  шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Ҳозирги кун статистикасига кўра ёшлар ўртасида жиноятчилик кўрсаткичи ошганлиги боис, ИИВ ўринбосари томонидан жиноятчиликни олдини олиш мақсадида қарор қабул қилиниб унга кўра, ёшлар ва таълим муассасалари ўқувчилари орасида жиноятларни олдини олиш мақсадида ҳудуддаги мактаб ва ўқув юртларига ҳар ун кунда бир маротаба борилиб, ўқувчи ёшлар билан учрашиш ва очиқ мулоқот олиб бориш амалиётга жорий этилди.   

Асосийси - суриштирувчи, терговчиларнинг ёшлар билан учрашуви, содир этилган жиноят муҳокамаси, улар томонидан киритилаётган тақдимномаларнинг самарадорлиги бўлиб, ушбу ҳаракатлар жиноятларнинг илгари содир этилган жойда бошқа содир этмаслиги, улар сонининг камайиши ёки такрорий жиноятчиликнинг олдини олиш билан белгиланади.

Бу эса, ўз навбатида давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш ва уларни олдини олишга қаратилган сиёсатининг сифат даражасида узайтирилиши, десак муболаға бўлмайди.

Шаҳзоджон  ИСЛОМОВ, 

Ички Ишлар Вазирлиги академияси тергов фаолияти мутахассислиги 3-ўқув курси, 318-гуруҳ курсанти. 

Мавзуга оид:
Жиноят ва  жазо

Жиноят ва жазо

  • 10 апр, 07:57
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:18
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:10