"Конституция меники,сеники,бизники!Конституция ўзимизники!" Тарғибот тадбири ўтказилди

   Республикамизнинг ҳамма жойларида бўлгани каби туманимиздаги 54-умумтаълим мактабида ҳам Ўзбекистонимизнинг янгиланаётган конституциясини қабул қилиниши муносабати билан "Конституция меники,сеники,бизники!Конституция ўзимизники" шиори остида тарғибот тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

   Тадбирда таълим маскани педагогик жамоаси, ишчи ходимлари тўлик иштирок этишди.Тадбирда мактаб директори Ёдгор Ҳамроев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шероз Ҳакимовлар сўзга чиқишиб, янги таҳрирдаги қомусимизга қўшилаётган моддаларининг мазмун-моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб бердилар. 

   - Янги Ўзбекистон Конституцияси - давлатимиз бирлиги рамзи бўлиб, унда "Инсон қадри учун" деган эзгу ва маърифий ғоя ўзида чинакам инсонпарварликни мужассам этган, десак ҳак гапни айтган бўламиз,- дейди мактаб директори   Ё.Ҳамроев.

   Тадбир давомида сўзга чиққанлар мактаб жамоасини 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол қатнашишга чақирдилар.

                                                       Э.ҚАРШИЕВА.