ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯГА БЕФАРҚ ЭМАСМИЗ

“Конституция меники”, “Конституция сеники”, “Конституция барчамизники” 
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯГА БЕФАРҚ ЭМАСМИЗ
   Бугунги кунда янгиланаётган Конституция ва унинг муҳокамаси мамлакатимизда яшаётган ҳар бир касб эгасини, ҳар бир фуқаронинг бефарқ эмаслигини яна бир бор намоён этмоқда. Ушбу муҳим сиёсий жараён муносабати билан туманимизнинг барча ташкилот ва маҳаллаларида, мактабгача ва мактаб таълим муассасаларида  уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтаётган тадбирлар бунинг ёрқин мисолидир.
   Бугун тумандаги Пичоқчи маҳалласида жойлашган 30-умумтаълим мактабида   "Конституциямизга бефарқ эмасмиз!" мавзусида тантанали тадбир ўтказилди. 
   Жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдум олдидан ўтказилган ушбу тадбирда иштирок этган Самарқанд Тиббиёт институти устозлари, мактаб директори томонидан янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди. 
   Байрамона, шоду ҳуррамлик билан ўтказилган тадбир мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар ва ташриф этган меҳмонларга юқори кайфият бахшида этди.
                                                 М.АБДУРАҲМОНОВ.