Яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Баҳромов Маъруф Оқдарё туманидаги "Галаравот" маҳалласида яшайди. У 3 нафар фарзанднинг отаси, олий маълумотли ҳамда айни пайтда маҳалладаги масъул вазифалардан бирида ишлаб келмоқда. Шунга қарамасдан Маъруф ўзининг яшаш хонадонининг оғилхонасида қўлбола усулда ясалган "жувоз" ускунаси орқали пахта чигитидан ёғ ва кунжара маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган.
2022 йил 16 ноябрь куни соат 07:00 лар чамасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Самарқанд вилоят бошқармаси, ДХХ Оқдарё туман бўлими ходимлари ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Оқдарё тумани, "Галаравот" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Баҳромов омборхонада яширин цех ташкил этиб ҳеч қандай ҳужжатсиз, ноқонуний равишда "жувоз" ускунасини ўрнатиб, пахта чигитидан кунжара ва ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. 
Тадбир якунида ушбу яширин цех фаолияти билан боғлиқ бўлган 1 комплект "жувоз" ускунаси, 15 литр тозаланмаган ёғ, 230 кг кунжара ва 110 кг пахта чигити маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Судланувчи Маъруф Баҳромовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 1862-моддасининг 1-қисми билан 1 йил  6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
***
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва Оқдарё туман бўлими ходимлари ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда яна бир ноқонуний цехнинг фаолиятига чек қўйилди.
2022 йил 23 сентябрь куни соат 12:00 лар чамасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва Оқдарё туман бўлими ходимлари ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Оқдарё тумани, "Примкент" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Х. омборхонада яширин цех ташкил этиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз, ноқонуний равишда "жувоз" ва "жин" ускунасини ўрнатиб, пахта чигитидан кунжара ва ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. 
Тадбир якунида ушбу яширин цех фаолияти билан боғлиқ бўлган 1 комплект "жувоз", 1 комплект "жин" ускунаси, 160 литр тозаланмаган ёғ, 30 кг кунжара, 1500 кг пахта ва 410 кг пахта толаси маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Судланувчи Р.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 1862-моддасининг 1-қисми билан 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


Р.ВаҲобов,

туман прокурори ёрдамчиси, 

2-даражали юрист.