АЛЛОМАЛАР ДОИМО БАРҲАЁТ "Миёнқол" маҳалла фуқаролар йиғини Ғулва Эшон қишлоғи ҳақида тарихий маълумот

Тарих фанлари номзодитадқиқотчиасли Ғулва эшон қишлоқлик 

марҳум Комил Пардаевнинг Ўрта Зарафшон (Миёнқолвоҳасининг

 XIX-XX аср бошларида ижтимоий-сиёсий

иқтисодий-маданий ҳаёти диссертацияси (Тошкент-2003 йил)да ёзишича,

 ҳозирги Ғулва қишлоғи қадимда Оқдарё тумани Офаринкент 

тумани бўлибСирғали олмоқлиги "Гулқишлоғи деб аталган

Гул қишлоғи 

"Миёнқолоролини марказида жойлашган бўлибҚорадарё 

қирғоғига яқинхушманзарали, ҳавоси тоза маскан бўлган

IX асрда барпо этилган "Лочинтепа"ни виқори гўшани безаб 

турган. Бу қишлоқнинг тарихи минг йиллардан 

қадимийдир. Миёнқолга ислом динини кириб келиши 

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Бакр, Умар,

 Усмон ва Али орқали тўрт силсиласи мусулмон дунёси

 бўйлаб ёйилган ва бундай боғланиш тасаффуф 

тариқатларининг негизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи

 васалламга бориб тақалишидан далолат беради. Манбаларда 

Абу Бакр Сиддиқ орқали Нақшбандия Умар ибн Хаттобдан Суҳравардия, Кубровия, Усмондан эса Чишатия, Ишқия ва Ҳазрати Алидан Қодирия, Жаҳрия силсиласи бошланади. Тариқат силсиласи муайян тариқатнинг ўз шайхи ёки пири орқали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган Ҳасобномаси, яъни Устоз-шогирдлик шажарасидир. Силсилага кирувчи шайхлар тариқат асосларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилишда хизмат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маънавийлари Абу Бакр Сиддиқ орқали тасаввуф тариқати, отаси шайх Юсуф Ҳамадонийгача (1048-1140) етиб келгач, уни марруҳлар силсиласи Сиддиқия деб юритишган.

Қишлоққа Аҳмад Яссавий (1167 й.)   Суфийлик тариқатини кириб келиши

Тахминан XIII-XIV асрларда Пайғамбар авлод Саид отани Гул қишлоғига тариқат таълимотини ёйиш учун келишидан бошланган. Саид ота асли бухоролик бўлиб, девонаий бир қусармас ота авлодидан бўлиб, (бобосининг қабри Бухорода) у киши ҳозирги Кармана шаҳар атрофида ўзи билан яъни тўрт оилани бошлаб келган. Ўзи аравакаш бўлиб, аравасида одамларга холис хизмат қилган. Шунинг учун у киши кунияси "Арава ота" номи билан машҳур бўлади. У киши суфийлик тариқати намоёндаларидан бўлиб, суфийлик таълимотини Миёнқолда кенг ёяди. Маҳаллий халқ орасидаги момоларимиздан бирига уйланиб ўғил фарзанд кўради ва исмини Саид Муборак қўяди. Ғулва қишлоғида хонақоҳ масжид қуради. Маҳаллий одамлар орасидан шогирдлар чиқаради. Ўғли Муборак улғайганидан сўнг унга устозлик қилади. Бошқа устозларга бериб тарбиялайди. Умрини охирларида ўғли Муборакка Иршод (пир тарбиясини олувчи) бериб пирлик ҳуқуқини беради ва охиратга рихлат қилади. Ҳозирги "Эшон" қабристони олдин қадимда Арава ота қабристони деб юритилган ва шу қабристонга дафн этилади.

Хожа Муборак отасидан кейин суфийлик тариқатини кенг ёяди. Ўлғайиб фарзандлар кўради. Кўп шогирдлар тарбиялайди. Гул қишлоғида хонақоҳ масжидларни кенгайтириб одамларга тариқатдан сабоқ беради. Ўзи кўп ҳолларда оёқ яланг юришни одат қилади. У киши айтар экан, оёқ кийим кийсам Аллоҳни фаришталарига озор бериб қўяман. Чунки фаришталар бу масканга кўп тушади. Шунинг учун оёқ яланг юраман деб айтар экан. Бунинг тасдиғи 1970 йиллар ҳам масжид олдидан ўтган одамлар уловларидан тушиб пиёда ўтар эди. Хожа Муборак ота умрини охирларида танҳоликни хоҳлайди. Хилватда (40) кун чиллада бўлиб, кўп кароматлар соҳибига айланади. Дуоларидан одамлар нажот топадилар. Ҳар фаслда бир куни бўлиб, бир кун ташқарига чиқади. Бутун атрофдан келган ҳар хил хасталикка дучор бўлган одамларни дуо қилиб касалликдан Аллоҳни изни билан холос қилади.

Бир куни бир аравакаш одамларга Хожа Муборак ота ўлди, деб айтади. Аравадагилар сиз қаердан билдингиз, деганида отим тезак ташлади дейди. Олдин ҳайвонлар, ҳатто қушлар ҳам у кишини ҳурматидан бу қишлоқ ҳудудига тезагини ташламас эди. Хожа Муборак ота умрининг поёнига етиб келганда суфийлик тариқатини мулкини шогирдларидан бирига топширади ва ўзи жонини Ҳаққа беради. Ҳозирги "Эшон" қабрис-тонига дафн қилинади. Тадқиқотчи олим Комил Пардаев диссертация ишида ёзишича, Ўрта Зарафшон Миёнқол воҳасининг XIX-XX асрларда ижтимоий-сиёсий иқтисодий ва маданий ҳаётимизда қадимги Гул қишлоғи қабристони Қорахоний (X аср) асрлардан ҳам қадимий эканлиги, қабристон хонақоҳ кун чиқариш томонидан масофаси 100 метр ташкил қилган. Қабристонга киришдан ўнг томонда алоҳида супа шаклда барпо этилган, баландлиги бир ярим метр, эни 8-10 метрни, узунлиги 70 метрни ташқил қиладиган супа барпо қилинган. 

Яссавия тариқати суфийлик таълимотини давомчилари қабрлари шу супада дафн қилинган. Саид ота, Муборак ота, Хожа Тоғубон ота, Одина ота Данди Нақшовий (1467 йил в.ф.) бўлиб қабр тошлари ёзуви билан сақланган. Ундан ташқари биз билмаган тилларда, оғизларда етиб келмаган кўп суфийлар ётибди. Бу Яссавий тариқати таълимоти "Эшон" қишлоқ тармоғини биринчи даври бўлиб, иккинчи даври Маҳдуми Аъзам Саид Аҳмад Жалолиддин Косоний (1461-1542) йил Аҳмадия-Сиддиқия-Олия-Нақшбандия-Ахрория-Даҳбедия тариқати кириб келиши билан бошланади. Нақшбандийликни йирик раҳбари Маҳдуми Аъзам тасаввуфдаги  бошқа тариқатларга яқинлашуви сабаб   Нақшбандия янада кучайди. У Нақшбандийликка хуфия усулидан ташқари рақс-само хилват (40) кун ўтириш амалий ҳаракатларига киришди ва кўп шогирдлар тарбиялади. Шогирдлар орасида "Гул" қишлоқлик халифа Абдукарим ибн Боймуҳаммад ҳам бор эди. У киши тариқат таълимоти илмини эгаллайди. Барча усулни ўрганиб, кўп кароматлар соҳиби эгасига айланади. Маҳдуми Аъзамнинг биринчи масжидини қуради. Чунки у киши моҳир уста ҳам эди. Маҳдуми Аъзам у шогирдига "Иршод" бериб энг катта қизини никоҳлаб беради ва "Гул" қишлоғига бориб тармоқ тариқатини давом эттиришини айтади. Халифа Абдукарим ибн Боймуҳаммад Маҳдуми Аъзам таълимоти тариқатини давом эттириб, "Гул" қишлоғида хонақоҳ масжид ва хужраларни кенгайтириб, хонақоҳда диний таълим баришни йўлга қўяди. Бу ишларда укаси Юсуф билан биргаликда таълимот тасаввуф тариқатини ривожлантиради, ён атрофга кенг ёяди.

Вилоят қози бўлими томонидан хонақоҳга бир неча юз таноб ерлар вақф қилинади. Ундан ташқари ҳозирги Пастдарғом тумани Қорасув қишлоғи яқинидан халифа Абдукарим ибн Боймуҳаммад номига қози томонидан бир неча таноб ерлар вақиф қилиб берилади. У кишини фарзандлари бўлиб, исмлари Самар, Йўлдош. (Бу маълумот тасдиғи Қорасув қишлоғидаги ерлари ҳозир ҳам сақланган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архиви 372-373 фондларидан ҳужжатлар олинган).

Халифа Абдукарим ибн Боймуҳаммад кўп шогирдлар тайёрлайди ва уларни тариқатни ёйиш мақсадида бутун Миёнқол ва қўшни туманларга юборади. Ўлимининг охирида хасталаниб қолади. Укаси Юсуфни чақиртириб шу кундан бошлаб бу қишлоқни номи "Гул" қишлоқ эмас, "Эшон" қишлоқ эканлигини айтиб, тармоқни ривожлантиришни тасаввуф тариқати силсиласини давом эттиришни насиҳат қилади ва жонини Ҳаққа топширади. XVII аср бошларида эшон қабристонига дафн қилинади. Шундан укаси Юсуф ибн Абдукарим XVII аср бошлари ўғли Самар Маҳдум у кишиларни шогирди халифа Ибратуллоҳ Муҳаммад Анжи Жузий (1648 йил вафот этган) Шолихон Халифа, Халифа Алламуродхон, Ибодуллоҳ Маҳдум, Малапуш ота ўани Муҳаммадлар ва бошқа шогирдлари тасаффуф тариқатини бутун вилоятга кенг ёяди. Уларни қабрлари "Эшон" қабрис-тонига дафн қилинган. Шундан сўнг, тариқатни бошқариш эшон қишлоқлик халифа Ҳусайн ибн Тоғайга ўтади. У кишини отасининг устозлари Алламуродхон, Шолихонлардан тасаввуф илмини эгаллаб, тариқатини кенг ёяди. Самарқанд, Бухоро мадрасаларида таҳсил олиб, бошқа устозлар орттиради. 

Марҳум тарихчи олим Комил Пардаевни Ўрта Зарафшон (Миёнқол) воҳасининг XIX-XX аср бошларида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти диссертацияси (Тошкент-2003 йил.) да ёзишича, "Эшон" қишлоқ тармоғи жуда ривожланган бўлиб, хонақоҳ масжид  ва ундан ташқари 41 ҳужра бунёд қилинган. Қиш ва ёзин дунёвий, диний илмлар олиш учун талабалар ўқитилган. Бошланғич мадрасалар фаолият кўрсатиб, ҳар йили 50 (эллик нафар) толиблар тайёрланиб, иқтидорларига қараб Самарқанд ва Бухоро мадрасаларига юборилган. Бу бошланғич мактабга узоқ ва яқиндан талабалар ўқишга кириб тугатиб кетаверган. Хонақоҳ мадрасада ҳужра хоналари, дам олиш хоналари ва бошқа эҳтиёжлари учун хоналар мавжуд бўлган. Хонақоҳга ажратилган вақф ерлари бўлиб, даромади хонақоҳ ва талабалар учун сарфланган,  қишлоқнинг сахий бойлари эҳсон қилиб турган. Хонақоҳда ўтиб қайтувчи дарвеш ва қаландарлар учун алоҳида ҳужралар ва кутубхоналар ташкил этилган. Мадрасада достончилик ҳам йўлга қўйилган. Хонақоҳ ҳудудида от-уловларни боғлаш учун юз қозиқлари бўлиб, ўтиб қайтаётган карвонлар учун ташкил қилинган. Баландлиги етти метрни ташкил қиладиган масжид бўлиб, азон биноси ичкаридан чиқилиб азон айтилган. Хонақоҳ олдида катта ҳовуз бўлиб, булоқ суви чиқиб турган, балиқлар сузиб юрган. Толибларни кўзларини асраш учун ҳовуз атрофида сўрилар бўлиб, махсус ўриндиқли сўриларда толиблар дарс тайёрлаганлар. Шунинг учун Самарқанд ва Бухорони олимлари "Эшон" қишлоққа келиб масжидда намоз ўқиб кетишни орзу қилар экан. Эшон қишлоқдан кўплаб Нақшбандий Даҳбедий тариқати намоёндалари етишиб чиққан. Улар орасида халифа Ҳусайн ҳам бор. У кишини уч нафар фарзандлари бўлиб, у кишини алоҳида хонақоҳни қуёш ботар томонидан бир неча таноб ерлари бўлиб,   чиллахонаси бўлган. Катта ўрик чорбоғи бўлиб ҳозир ҳам 0,15 сотихга ери сақланиб қолинган. У киши катта кашф ва каромат соҳиби бўлган. Хушовоз Қуръон ҳофиз соҳиби бўлиб, "Бухоро булбули" номига сазовар бўлган. 

"Эшон" қишлоғига Мужаддадия силсиласини кириб келиши бу учинчи даври ҳисобланиб, XVII асрнинг бошларида Ҳиндистон диёрида шоҳ Акбарнинг (1542-1605 йил) диний сиёсат ва ислоҳотлари натижасида заифлашиб қолган исломни қайта кучайтириш ҳаракати билан боғлиқ ҳолда дунёга келади. У тез фурсатда ривож топиб, мамлакат бўйлаб тарқала бошлайди. Тариқатни мазкур кўринишига Аҳмад Фаруқи Сархандий (1564-1624) асос солган. "Мужаддадия-аяф-сони" (яъни иккинчи минг йилликни янгиланиши) номи билан шуҳрат қозонган.  Вафотидан сўнг шайх Абдуллоҳ (1660. в.), сўнг шайх Муҳаммад Обид (1746 й.) вафотидан сўнг, Мусохон хожа Даҳбедий 1776 йил вафотидан сўнг оз муддат ўғли Хон хожа, ундан сўнг Муҳаммад Сиддиқ вафотидан сўнг, Даҳбед тармоғини "Мотридлик" Муҳаммад Амин Бухорога кетгунича бошқарган. Кейин рахмоналик "Эшон" қишлоғи тармоғига ўтиб тармоқ ва Самарқанд вилоятини Халифа Ҳу- сайнга топширган. У киши Бухоро Амирлиги шайхисломлигига таклифидан сўнг, тармоқни унинг шогирди ўғли халифа Абдураззоққа топширади. У киши ҳам тармоқни ва вилоят тариқатига бошчилик қилади. Халифа Ҳусайн 1834 йилда вафотидан сўнг ўғли хожа Абдураззоқ Бухоро амирлиги шайхисломлигини раҳмоналигини қабул қилади. Эшон қишлоқ тармоғи ва вилоятни халифа Ҳусайннинг шогирди Эшон қишлоқлик халифа Нурмуҳаммад Иброҳим бошқариб, шу қишлоқдан уйланиб фарзандлар кўради. Бир неча йиллар ўтиб, хожа Муҳаммад Абдураззоқ "Эшон" қишлоғига қайтиб келиб, у киши яна шу қишлоқ тармоғи ва вилоятни бошқаради. Халифаларни қарорига кўра халифа Нурмуҳаммад Иброҳим Самарқанд шаҳрига жўнатилади. Халифа хожа Муҳаммад мавлоно Ҳусайнни яна бир шогирди Саид Жалолиддин мир Музаффар Ҳусайний Миёнқолий Бухоро амири таклифини қабул қилиб, Бухоро амирлиги шайхисломи лавозимини бошқаради. 1869 йилда вафот этади. Қабри хожа Хафс қабр мозорида. Хожа Муҳаммад Абдураззоқ вафот этиб, ҳоки "Эшон" қабрис-тонига бобоси ўани Маҳдум ёнига дафн қилинади. Ўрнига шогирди Саид Абулқосимхон халифа Алавий бир оз тармоқ ва вилоятни бошқаради. Халифаларни қарорига кўра у кишини Самарқандга юборади ва тармоқни хожа Муҳаммад Абдураззоқни ўғли Эшмуҳаммад Маҳдум қўлига олади. У кишининг вафотидан сўнг ўғли Убайдуллоҳга ўтади. Унинг ҳам вафотидан сўнг Эшмуҳаммад Маҳдумнинг қиз томонидан невараси Тилов сўфи ва у кишининг вафотидан сўнг шогирд куёви Парда сўфи шоир бахши табибга ўтади. Эшон қишлоғи бахши сўфилар авлоди бўлиб, мулла Маҳманазар шоир бахши (1892 й. в.э.)  ундан кейин ўғли Дўсёр шоир бахши (1922 й. в.э.) ва ундан кейин ўғли Парда сўфи шоир бахши табиб (1974 й.в. э.)нинг донғи бутун вилоятга овоза бўлган. Парда сўфи шоир бахши Самарқанд булбули номига сазовор бўлган иқтидор эгаси бўлган. У киши минг йиллик тарихни билган. У кишининг айтишича, бир неча бор қулоқлар рўйхатига киритилиб, халқ томонидан олиб қолинган. Хонақоҳ, масжид, мадраса фаолияти тўхтатилган. Кутубхонадаги нодир китоблар "Эшон" қабристонига олиб борилиб кўмилган. Самарқанд вилоятидан 600 нафар ноиблар, сўфилар, муллаларни ушлаб ҳозирги Самарқанд тумани "Оҳа-  лик"даги қамоқхонага олиб бориб, қийнаб ўлдириб юборилган. Кўплари Сибирга сургун қилинган. Сўфи Тилов ўғли мударрис етти ёшидан Қуръон ҳофизи халифа Ҳусайн-ни авлоди Холмурод Бухоро "Мир араб" мадрасасини тугаллаб, мударрис бўлиб ишлаган. Мадрасадан заҳарланиб келиб вафот этган. Заҳарланиб, қамалиб, сургун қилинганларнинг орасида "Эшон" қишлоқ хонақоҳ мадрасасида таҳсил олган, бир неча иқтидорлилар бўлган. 

Ҳозир жаҳонда глобаллашув жараёнлари натижасида ислом дини билан ҳамоҳанг   тарзда тасаввуф таълимоти ҳам кенг тар-қалмоқда. Тариқат намоёндаларини ижодкорона фаолияти Ватанга муҳаббат, юртга садоқат билан бир қаторда ўзидан кейинги авлодларга муносиб аждод бўлиши, ўзидан бой илмий мерос қолдириш, ажодлари олиб борган тариқат силсилаларини узвийлигини таъминламоқда. Янги Ўзбекистон жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Учинчи уйғониш тамал тоши қўйилди. Олий мадраса ислом университети, институти, Бухорий ҳадисшунослик олий институти, ислом тад-қиқот марказлари шулар жумласидандир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9.02.2021 йилдаги ПФ-6165 сонли Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони билан юртимизда кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ал-Бухорий зиёратгоҳи қайтадан барпо этилмоқда. Ҳадис илми уламолари Бухорий, Ҳаким ат-Термизий тадқиқот марказлари Тошкент шаҳрида ислом цивилизацияси маркази барпо этилмоқда. Юртимизда азиз авлиёлар қабрлари тикланиб, зиёратгоҳларга айлантирилмоқда. Бу муқаддас қадамжолар обод бўлмоқда. Мазкур Фармонга асосан "Эшон" қабристонида дафн қилинган авлиёлар қабрлари тикланиб, зиёратгоҳга айлантирилмоқда.


Тўрақул АбдуҲакимов.