МИЁНҚОЛ ТАСАВВУФ МАКТАБИНИНГ ЗАБАРДАСТ НАМОЁНДАСИ
Тумандаги Миёнқол МФЙ Ғўлва қишлоғида Ислом оламининг катта тариқатларидан Яссавия, Нақшбандия тариқатлари пирлари, авлиёлари яшаб ўтган ва қўним топганлар. Мавлоно Муҳаммад Ҳусайин Миёнқолий алайҳи раҳима 1754 йили ҳозирги
Ғўлва ("Эшон") қишлоғида дунёга келган. Отаси Тоғай Сўфи ўғли ёш Муҳаммадга
диний, дунёвий илмлардан сабоқ берган. Кейин шу Эшон қишлоқда фаолият
кўрсатаётган диний-дунёвий илм мактабига ўқишга беради. Мактабни аъло баҳоларга
тамомлаб, 10 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олади. Халифалар Алламуродхон, Шолихон,
Ғойибназар ва бошқалар текширувидан ўтади. Сўнгра Самарқанд ва Бухородаги
диний мадрасаларда таҳсил олади. Бухородаги биринчи устози Сафар Охунд
бўлиб, у кишидан Қуръон, ҳадислар ва бошқа диний фанларни ўзлаштиради. Ёш Муҳаммад ҳар йили
Бухорода ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари мусобақасида қатнашиб, ғолиб бўлади ва Бухоро ҳукмдорининг эътиборига тушади ва Бухоро Қуръон ҳофизи булбули
номи билан танилади.
Мадрасани аъло баҳоларга тугаллаб, ўз юрти Миёнқолга қайтади ва халифа
Сиддиқ алайҳи роҳимага шогирд бўлиб, иршод яъни қўл олади. Устози қарори
билан ҳозирги Каттақўрғон, Иштихон, Қўшрабод ва Нурота туманларига
Нақшбандия тариқати, Мужжададия Сулкини бошқариш учун юборилади.
Бир неча йилдан сўнг, устози халифа Сиддиқ, халифа Ҳусайинни чақиртириб,
ўзини Бухоро амири Бухорога таклиф қилганлигини айтиб, Самарқанд вилояти
тариқати вакиллигини у зотга топширади. Халифа
Ҳуса-йин алайҳи роҳима Самарқанд тасаввуф тариқатини ва вакиллигини
бошқариб,
тез фурсат ичида катта муваффақиятлар қозонади. Шаҳар, туманларда
масжид, мадрасалар, хонақоҳлар қурдиради ва қози муҳри билан вақф
ерлар олиб беради.
Тасаввуф Нақшбандия тариқати Мужжададия Сулкидакўплаб шогирдлар
тайёрлади. Биринчи халифаси ўғли халифа Абдусаттор, халифа Иброҳим,
Жалолиддин хожа, эшон Саид Муҳаммад Довуд, Абдулазиз Мажзуб
Намонгоний, Муҳаммад Низомиддин хожа, Набира хожа, Ҳайдар хожа,
Мусо хожа, Сайид Абулқосимхон Алавий, Ширин, Тўрахон, Гадойлар бўлиб,
улар тасаввуфда кўп кашфу кароматлар соҳиблари эдилар. Муридлари
Туркистон юртининг барча томонларига тарқалиб, Нақшбандия тариқати
Мужжададия Сулкини давом эттирганлар. Муридлари устозини эшон пиримиз
дер эдилар.
Мавлоно Муҳаммад Ҳусайин алайҳи раҳимани 80 ёшлари атрофида Бухоро
ҳукмдори Насруллохон Бухорога таклиф қилади ва у зотга мурид бўлади.
Мавлоно Муҳаммад Ҳусайин Миёнқолий БухородаНақшбандия тариқати
раҳнамоси ва биринчи рақамли раҳбари бўлади. У зоти шариф Самарқанд
вилоятидаги барча муридларга хат йўллаб, барча муридларини биринчи
халифаси ўғли Абдусатторга, у ўғли хожа Эшмуҳаммад Махдумга, у ўғли
Убайдуллохга Нақшбандия тариқати Мужжададия Сулкини бошқаришни ижозат
беради. Бу нодир маълумотлар Мақсуд Даҳбедийнинг "Миръотус солихун"
Б-1166-127 варақ акс этган. Бухоро давлати тасаввуф илмининг султони Нақшбандия
тариқати Мужжададия Сулки раҳнамоси ва биринчи раҳбари Мавлоно Муҳаммад Ҳусайин Миёнқолий алайҳи раҳима 1834 йили 82 ёшида бу фоний дунёдан
Дорул бақога рихлат қилади. Бухоро амри Насруллохоннинг фармони
билан у зоти шарифни муқаддас ҳокини Бухоро шаҳар "Каволо" дарвозаси
яқинидаги Имом Суфиён ёнига дафн этилади.
У зот одоб-ахлоқда тенгсиз, хушмуомалали инсон бўлибгина қолмай, эҳсони кўп, мурувватли,
оиласига меҳрибон, деҳқон ва боғбон эди. ¤зига қози томонидан ажратилган вақф ери бўлиб, катта ўрик боғи бор эди.
Боғ четида чилла томи бўлиб, ҳозиргача сақланиб қолган. У зоти шариф умри давомида ўттиздан зиёд, қирқ кунлик чиллага кириб, кўп кашфиёт ва кароматлар соҳиби
бўлган. Бир неча маротаба Ҳажамалини адо этган. Ҳаёти давомида 34 йил Нақшбандия тариқати пири ва раҳнамоси бўлди. Самарқанд вилояти Нақшбандия тариқати Мужжададия Сулкини, вакиллигини қишлоғидан, Эшон ҳонақохидан туриб бошқарди.
Ўз даврининг тасаввуф Нақшбандия тариқати Мужжададия Сулки раҳнамоси, улуғ эшон пир валиаллоҳ мавлоно Муҳаммад Ҳусайин Миёнқолий алайҳи раҳимани руҳи шод, охирати обод бўлсин.
У зотни отаси Тоғай Сўфи, ўғли халифа Абдусаттор, невараси Эшмуҳаммад Махдум ва эвараси Убайдуллоҳ Махдумлар Ғўлва (Эшон) қишлоғида Миёнқол пирлари зиёратгоҳида дафн қилинган.
Тўрақул АБДУҲАКИМОВ.

Қишлоқ муаллимасининг умр дафтари
- 10 фев, 10:04

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22

МИЁНҚОЛ АДАБИЙ МУҲИТИНИНГ ЙИРИК НАМОЁНДАЛАРИ
- 20 авг, 11:26