ТУМАН ҲОКИМИ ШЕРЗОД ҚУДРАТОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ТАБРИГИ Ҳурматли ва қадрли оқдарёликлар!

Ҳурматли ва қадрли оқдарёликлар!

Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2023 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2024 йилни кўтаринки кайфият ҳамда яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз. Шундай экан, сўзимнинг бошида бутун туманимиз аҳлини қутлуғ айём - кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Азиз тумандошлар!

Бугун барчамиз ўз якунига етаётган йилни зўр қувонч ҳамда   эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" туманимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганлигини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассам эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишни жоиз деб ҳисоблайман. Айниқса, бугунги кунда бор куч ва имкониятларимиз юртимиз тараққиётига сафарбар этилган бир пайтда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги - халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларни қадрлаш, энг муҳими тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш жабҳаларида яққол намоён бўлмоқда.

Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, улкан ютуқларга бой бўлган жорий йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Туманда жорий йилда кўплаб ижтимоий соҳа объектларининг қад ростлаши, саноатнинг жадал суръатлар билан кириб келаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятининг янада ривожланаётганлиги бунинг ёрқин ифодасидир.

Қадрли ҳамюртларим!

Сиз азизларни яна бир бор кириб келаётган Янги - 2024 йил билан чин юракдан самимий қутлайман!

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, она-Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин. Жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин! 

Мавзуга оид: