ТААССУРОТЛАРИМИЗ БИР ОЛАМ

Кўтаринки руҳда ўтаётган саёҳатимиз Тоҳир ва Зуҳра зиёратгоҳига ташрифимиз билан давом этди. Зиёратгоҳни ободонлаштириш лойиҳаси устида иш олиб бораётган шоира ва ёзувчи Ойгул Маматова келгусидаги режалари ҳақида ҳикоя қилиб берди. Бу ердан олган тассуротларимиз эса қалбимизга ўзгача бир ҳаяжон ва эзгу туйғулар солди. Биз муҳаббат остонасидаги ҳис туйғуларимизни беихтиёр сатрларга жойладик:
Оқдарёда оқаётир Тоҳир руҳи,
Тўлқинлардан маржон тақиб сандиғига.
Ишқ куйини куйлаётир азим дарё,
Даво бўлиб ҳижронли дил чандиғига.
Зуҳро руҳи кезар кўм-кўк далаларда,
Муҳаббатнинг, садоқатнинг рамзи бўлиб.
Қора Ботир наъра тортган паллаларда,
Юрагим ҳам армонларга кетар тўлиб.
Оқдарёда оқаётир Тоҳир руҳи...
Саодат Донабоева.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

"ТОҲИР-ЗУҲРА" ВА ТУРИЗМ ОҚДАРЁНИ ДУНЁГА МАШҲУР ЭТАДИ
- 01 фев, 12:30

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22