“Оқдарёнинг ҳақ овози” китобининг тақдимоти КИТОБ ТАҚДИМОТИ ФАЙЗЛИ ЎТДИ

Яқинда Тошкентдаги “Матбаачи” нашриётида устозимизнинг “Оқдарёнинг ҳақ овози” номи билан аталувчи китоби нашр этилди. Китобда “Оқдарё овози” газетасининг шонли ва шарафли тарихи, бу даргоҳда меҳнат қилган устозлар, мақолалар, фелъетонлар, хотиралар, ҳамкасблар эътирофи ўрин олган.
Бугун туман Ахборот-кутубхона марказида “Оқдарёнинг ҳақ овози” китобининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда иштирок этган туман Маънавият ва Маърифат бўлимининг раҳбари Диёра Юсупова, шоиралар Эркиной Қаршиева, Назира Абиева, ижодкор педагог Донохол Асророва, меҳнат фахрийлари Абдуназар Холмуродов, Собир Амиров, Абдуманнон Отақулов ва бошқалар сўзга чиқишиб, китобнинг аҳамияти ва бугунги ёш журналистлар учун муҳим қўлланма эканлигини алоҳида таъкидладилар. Тадбир сўнггида муаллиф кутубхона марказига ўзи ёзган ва мумтоз адабиётимиз вакилларининг китобларидан совға қилди.
Тадбир давомида туман маданият бўлимининг 43-сон маданият маркази бадиий раҳбари Толиб Пирматов бошчилигидаги санъаткорлар томонидан янграган куй ва қўшиқлар даврага файз киритди.
Ўтказилган китоб тақдимоти барча қатнашчиларда бир олам таассурот қолдирди.
Мавзуга оид:

КИТОБ ТАҚДИМОТИГА МАРҲАМАТ!
- 03 апр, 12:16

Янги китоб ОҚДАРЁНИНГ ҲАҚ ОВОЗИ
- 04 мар, 14:26

ЖУРНАЛИСТ БЎЛИШ ОСОН ЭМАС
- 29 дек, 11:32

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Тақдимот
- 16 янв, 18:41