Футбол МЕҲМОНЛАР ҒОЛИБ ЧИҚИШДИ

Кеча 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Лойишдаги “Алпомиш” ўйингоҳида Самарқанднинг “Динамо”  жамоаси фахрийлари билан “Оқдарё” фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Кескин ва қизиқарли курашларгабой ўтган мусобақада меҳмонлар 5:3 ҳисобида ғолиб чиқишди. Жамоанинг бу муваффақиятига Зокир Нарзуллаев, Саидислом Содиқов, Сайфи Шарипов, Фарҳод Усмонов сингари тажрибали ўйинчилар муносиб ҳисса қўшишди.

Шуни алоҳида таъқидлаш керакки, туманимиз фахрийлари ҳамасло бўш келишмади. Улар ҳам рақиблар дарвозасига тўп киритиш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Натижада меҳмонлар дарвозасига уч бор тўп киритилди. Бунда Исмоил Машрабов, Норқул Омонтурдиев, “Динамо”таркибида кўп йиллар фаоллик кўрсатиб келаётган оқдарёлик моҳир футболчи Учқун Қобилов туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, рақиблар дарвозасига тўп киритишга ўз ҳиссасини қўшди.

Тадбир сўнггида футболчилар бир пиёла чой устидадилдан суҳбатлашдилар.

Бурхон УМИРОВ,

Мусобақа бош ҳаками.