Оқдарёлик футболчилар устози

- Яқинда "Туман ҳокими кубоги" учун 46-47-36-18-29 умутаълим мактабларида ўқиётган 2009-2012 йилларда туғилган ўқувчилар ўртасида футбол мусобақасини ташкил этдик,- дейди мураббий Собир Довуров. - Ўтказилган мусобақа ғоят кескин курашлар остида бўлганлигини алоҳида таъкидлашим керак. Ёш футболчиларимиз ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди. Финал мусобақаси ҳам қизиқарли бўлганлигини мухлислар ҳам алоҳида тилга олишди. Барча рақибларини мағлубиятга учратган 46-умумтаълим мактабининг ёш футболчилари мусобақа ғолиби бўлишди.
Оқдарёдан етишиб чиққан кўплаб иқтидорли футболчилар Собир Довуровни ўзининг устози деб билишади. Кўп йиллар Қаршининг "Наcаф" ва Самарқанднинг "Динамо" жамоаларида тўп сурган айни пайтда эса "Динамо" жамоасида раҳбарлик вазифаларидан бирини бажараётган Учқун Қобилов шундай дейди:
- Мактабда ҳам бизга спорт сирларини айниқса, футболни мукаммал ўргатганлиги учун футболчилик касбини танладим. Эришган барча ютуқларимда у кишининг муносиб ҳиссаси бор деб биламан. Биринчи устозим ҳам Собир Довуров эканлигини ҳар доимо фахр билан таъкидлайман. Нафақада бўлишига қарамасдан биз билан доимо алоқада. Турли футбол мусобақаларни ўтказишда ҳам доимо бош-қош бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, у кишини фахр билан оқ-дарёлик футболчиларнинг устози, десак арзийди.
Дарвоқе, Собир Довуров ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида ташкил этилган "Оқдарё" номи билан аталувчи футбол жамоасида кўп йиллар тўп тепиб мухлисларнинг ҳурмат-эътиборига сазовар бўлганлигини ўрта ёшдагилар бизга доимо эслатишади. Биз етмиш ёшга яқинлашиб бораётган бўлсада, ҳамон ёшларга хос ғайрат-шижоат билан меҳнат қилаётган тажрибали мураббийнинг келгусидаги барча ишларига омад тилаймиз.
Суннатулло ИБРАГИМОВ.
Суратда: мураббий Собир Довуров футбол мухлислари билан
суҳбатлашаётган пайт акс
эттирилган.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00