"ДОИМО ЁДИМДАСИЗ, УСТОЗИМ!"

Дарҳақиқат, ҳаётда яхши инсонларнинг номи ҳамиша эъзозда бўлса, унинг хотираси доимо дилларда сақланади. Шу боисдан ҳам миллий анъаналаримизга кўра уларни доимо ёдга оламиз, яхши амалларини давом эттирамиз, ибратли умр йўли, халқимиз, она Ватанимиз равнақи йўлидаги фидойиликларини ёш авлодга ибрат қилиб кўрсатамиз.
Зирафо она Абдураҳмонованинг хотирасига бағишлаб 34-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбир ҳам ана шундай муҳим тадбирларимиздан бири бўлди. Ушбу тадбирда онахоннинг ибратли умр йўли, ёрқин хотираси фарзандлари, яқин қариндошлари, ҳамқишлоқлари, ҳамкасблари, қарийб юз ёшни қарши олаётган шогирдлари Раҳима она, Бодом она ҳамда Н.Дўстбековалар томонидан яна бир бор ёдга олинди.
Зирафо онага бағишлаб ўтказилган "Доимо ёдимдасиз, устозим!", деб номланган ушбу тадбирга қишлоқ аҳли, фахрий ўқитувчилар таклиф қилиниб, уларга турли хил совғалар берилди. Тадбирда катта қозонларда ош дамланиб бетобларга, тадбирга келолмаган қарияларга йўқловлар қилинди. Тадбирда энг фаол ўқитувчи ва ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Моҳигул МУРОДОВА,
34-мактаб она тили ва
адабиёт фани ўқитувчиси.
Мавзуга оид: