ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Ўтган йили тумандаги ҳар бир маҳаллада ўтказилган хатлов натижаларига кўра ёшлар баланси шакллантирилди.
Бу орқали 39001 нафар ёшлар 3 тоифага ажратилиб (929 нафар - "оғир", 9 651 нафар - "ўрта", 2 9328 нафари - "яхши"), улар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди. "Оғир" тоифадаги 929 нафар ёшлар 35 нафар 
раҳбарларга бириктирилди.
Амалий чоралар натижасида муаммоси мавжуд ёшларнинг 356 нафарига кўмак кўрсатилди.
Шунингдек, ёшлар етакчиси ва бириктирилган масъул раҳбар "кафиллиги" асосида хулқ-атвори ижобий томонга ўзгарган 13 нафар (жами 14 нафар) пробация ҳамда 13 нафар (жами 129 нафар) 
профилактика назоратидагилар муддатидан олдин ҳисобдан чиқарилди.
Ажрим ёқасидаги 8 та (жами 21 та) ёш оилалар яраштирилди, хорижий миграциядан қайтган 8 нафар 
(жами 10 нафар) ёшлар муносиб иш ўринлари билан таъминланди.
Бундан ташқари 1099 нафар ёшларга ер ажратилди, 165 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 695
нафари ўзини-ўзи бандлиги таъминланди;
ёшларни юқори даромадли фаолиятга жалб этишга қаратилган "Келажак касблари" лойиҳаси орқали 
6 та хусусий ўқув маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 100 нафар ёшнинг 133 893 333 сўм ўқиш 
харажатлари тўлаб берилди.
Ёшлар етакчилари тавсияси билан "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож
1344 нафар ёшларга 1,501 млрд. сўм ёрдам кўрсатилди.
"Ёшлар баланси" асосида Ўтган йилнинг март ойида Оқдарё туманида жами 1667 нафар ёшлар 
ишсиз сифатида рўйхатга олинган эди. Ушбу ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича маҳалла-сектор-туман кесимида "Ёшлар бандлик дастурлари" ишлаб чиқилди ҳамда ижрога қаратилди.
Топшириққа мувофиқ, ўтган йилнинг июнь ойида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича "Уйчи намунаси"
бўйича ишлар дастлаб Сергели туманида бошланди ҳамда Сергели тажрибаси асосида Оқдарё туманида 
амалий ишлар бўлиб ўтди.
Натижада ишсиз ёшлардан 1667 нафарининг (100 фоизга бажарилди) бандлиги таъминланди.
Уларнинг 165 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди. 137 нафари касб-ҳунарга ўқитилди,
25 нафарига субсидия берилди, 176 нафарига кредит ажратилди, 65 нафари ҳарбий хизматга жўнатилди.
Оқдарё туманида ўтган йилда жами 1570 нафар (шундан, 1 212 нафари мактаб, 165 нафари профессионал таълим, 193 нафари олий таълим битирувчилари) битирувчи таълим муассасаларини битирган бўлиб, улардан 
50 нафар битирувчилар меҳнат бозорига кириб келди.
Меҳнат бозорига кириб келган ёшлардан 1346   нафари (100 фоиз)нинг бандлиги таъминланди.
Уларнинг 166 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 40 нафари касб-ҳунарга ўқитилди,
695 нафари ўзини ўзи банд қилинди.
Хонадонма-хонадон хатлов ишлари орқали 945 нафар хориждаги ёшлар баланси шакллантирилиб, 
улар билан доимий мулоқот ўрнатилди.
Уларнинг 154 нафари АҚШ, 80 нафари БАА, 251 нафари Туркия, 72 нафари Корея, 18 нафари Канада,
23 нафари Хитой, 211 нафари Россия, 92 нафари Қозоғистон, 25 нафари Германия, 19 нафари бошқа
давлатларга кетган.
Миграцияга кетган ёшларнинг 382 нафари ўқиш учун, 524 нафари ишлаш учун, 39 нафари яшаш учун
кетган.
2024 йил давомида 60 нафар миграциядаги ёшлар миграциядан қайтарилди ҳамда бандлиги таъминланди.
Уларнинг 25 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 28 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 5 нафарига
субсидия берилди, 2 нафарига кредит ажратилди.
2024 йил давомида 63 та жиноятлар содир этилган бўлиб, (2023 йилда 67 та жиноят), 2023 йилга нисбатан ёшлар ўртасида жиноятлар сони 0,4 фоизга ошган.
Маҳаллаларда 63 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган ёшлар аниқланиб, жиноятчиликни олдини олиш бўйича
"Ҳаракатлар режаси" ишлаб чиқилди ҳамда 18 нафар ёшлар билан якка тартибда ишлаш амалиёти йўлга қўйилди.
Тарбияси оғир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улар билан манзилли ишлаш мақсадида 26 маротаба "Жасорат мактаби" ҳарбий-ватанпарварлик йиғинлари ўтказилиб, 24 нафар ёшлар қамраб олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 35 нафар ходимларига оталиққа берилган 39 260 нафар ёшлар билан ўтказилган учрашувлар натижасида уларнинг дунёқарашини ўзгартириш орқали ҳаётда ўз 
ўрнини топишга кўмаклашилиб, мурожаат қилган 742 нафаридан 742 нафарининг муаммолари ҳал этилди.
Ёшлар муаммоларини ҳал қилиш бўйича алоҳида тизим яратилиб, ҳар ҳафтада вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарлари, ҳудудий ҳокимликлар, сектор раҳбарларининг ёшлар билан мулоқотларини ўтказиш йўлга қўйилди ва ёшлар томонидан кўтарилган 286 та муаммо ижобий ҳал этилди.
Тумандаги 35 та маҳалладан 29 таси "ёшлар жиноятчилигидан ҳоли маҳалла"га айланди.
2024 йилда ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси"да 30 минг 41 нафар ёшлар (2023 йилда 29 минг нафар) қамраб олинди.
Рўйхатдан ўтган ёшларнинг 27 минг 191 нафари лойиҳа ва тадбирларда иштирок этди.
Ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн, ҳуқуқ ва замонавий касбларга ўргатиш учун "Қизлар академияси" лойиҳаси йўлга қўйилиб, ижтимоий тармоқлар орқали 291 нафар хотин-қизлар қамраб олинди;
2024 йилда туманда "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси орқали 10362 нафар ёшлар хорижий тилларга ўқитилди.
Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш ''Ustoz AI" лойиҳаси доирасида 301  нафар ёшлар замонавий касбларни онлайн ўрганмоқда;
Хорижий тиллар бўйича халқаро имтиҳон тизимларидан сертификатга эга бўлган 278 нафар ёшга 6 млрд. сўм имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилди;
Китобхонликни ривожлантириш мақсадида "Ёш китобхон" танлови орқали 2838 нафар, "Мутолаа" лойиҳаси орқали 1231 нафар китобхон ёшлар кашф қилинди.
Оқдарё туманида ёшлар билан ишлаш борасида келгусида қуйидаги устувор вазифаларни амалга ошириш режалаштирил-моқда:
1.  Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашни ташкил этиш (иш ўринларига жойлаштириладиган ёшлар 1362 нафар). 
2. "Ёшлар дафтари" тизими орқали меҳнат қуроли ажратиб, ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш (субсидия ажратилган ёшлар 30 нафар). 
3. "Келажак касблари" лойиҳаси доирасида ёшларни касбларга ўқитиш (ўқитиладиган ёшлар 44 нафар). 
4. Кредит ажратиш орқали тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш (кредит ажратиладиган ёшлар 99 нафар). 
5. Маданият ва санъат йўналишида ("Бўзатов фестивали", рассомчилик танловлари, санъат тўгараклари) тадбирларни ташкил этиш (қамраб олинадиган ёшлар 18440 нафар). 
6. Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини (мусобақалар, тўгараклар) ташкил этиш (қамраб олинадиган ёшлар 40941 нафар).
7. Ай-Ти соҳасида (киберспорт мусобақалари, хакатонлар, тўгараклар) тадбирларини амалга ошириш (қамраб олинадиган ёшлар 
19258 нафар ).
8. Китобхонлик ("Ёш китобхон", "Ёш китобхон оила", "Зукко китобхон") танловларини ташкил этиш (қамраб олинадиган ёшлар 43  298 нафар)
9. Ёшларни касб-ҳунарга (касблар танлови, тўгараклари) ўргатиш  (жалб қилинадиган ёшлар 7 135 нафар).
10.         "Жасорат мактаби" лойиҳасини ташкил этиш (жалб қилинадиган ёшлар 36 нафар).
11.        "Шунқорлар" ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадаси доирасидаги танлов ва мусобақаларни ташкил этиш (10 та танловда жалб қилинадиган ёшлар 18 922 нафар).
12.        Ёшларни ҳарбий хизматга юборишга кўмаклашиш (жалб қилинадиган ёшлар   216 нафар).
13. Ҳуқуқий ва сиёсий саводхонликни ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш тарғибот (конституция тарғиботлари, жиноятлар муҳокамалари, сайёр судлар ва ҳ.к.) ишларини ташкил этиш (жалб қилинадиган ёшлар 15 258 нафар).
14.        Оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш (муаммоси ҳал этилган ёшлар 1841 нафар).
15.        Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ("Ибрат фарзандлари" лойиҳасига мобил илова орқали қамраб олинадиган ёшлар 3012 нафар)
16.        Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ("Ибрат фарзандлари" лойиҳасидан мобил илова орқали сертификат оладиган ёшлар 540 нафар).
17.        Китобхонликни тарғиб қилиш ("Мутолаа" лойиҳасига мобил илова орқали қамраб олинадиган ёшлар 1368 нафар).
18.        Шахматни оммалаштириш ("Uzchess" лойиҳасига мобил илова орқали жалб қилинадиган ёшлар 684 нафар).
19.        Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш ("Ustoz" лойиҳасига мобил илова орқали жалб қилинадиган ёшлар 604 нафар) кўзда тутилган.                  
Маъруфхон Мусаев,
Ёшлар ишлари агентлиги 
туман бўлими бошлиғи.