МЕҲРИБОН УСТОЗ ЭДИ

Шафқатсиз ўлим эл ардоғидаги инсон, тадбиркор раҳбар, меҳрибон ота ва устоз педагог Баҳром Исмоиловни шу йилнинг 16 апрель куни орамиздан олиб кетди.
Баҳром Исмоилов 1943 йилда Самарқанд туманига қарашли Сайдон қишлоғида дунёга келди. У 1960 йилда ўрта мактабни битиргач, ҳаётий зарурат туфайли Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг Самарқанд туманидаги тажриба участкасида оддий ишчи сифатида фаолиятини бошлади. 1963 йилда СамДУнинг чет тиллар факультетига ўқишга кирди. 1968 йилда олийгоҳни аъло баҳолар билан тугаллаб, Пайариқ туманидаги мактабларда ўқувчиларга немис тили фанидан дарс берди. Шундан кейинги йилларда Баҳром Исмоилов Самарқанд туманидаги 103-ўрта мактаб директори ўринбосари, мактаб директори вазифаларида самарали фаолият кўрсатди.
Билимдон ва ташаббускор раҳбар бўлганлиги учун уни 1985 йилда Самарқанд саноат ва қурилиш директорининг ўринбосари вазифасига тайинлашди. Бу вазифада 1991 йилгача фаолият юритди. 1991 йилдан бошлаб 2001 йилгача Самарқанд тумани Боғибаланд фуқаролар йиғинининг раиси сифатида баракали меҳнат қилди. Ўзига берилган ҳар бир топшириқни муваффақиятли топшириб, элнинг ҳурматини қозонди. Баҳром Исмоилов 2001-2003 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг тажриба хўжалигида бўлим бошлиғи, 2003-2006 йилларда Самарқанд шаҳридаги 1-ўрта мактаб директори вазифаларида меҳнат қилди.
Ташаббускор раҳбар, меҳрибон ота ва ғамхўр устоз Баҳром Исмоиловнинг ёрқин хотираси оқдарёликлар қалбида мангу яшайди.
"Оқдарё овози" газетаси таҳририяти ва
туман "Нуронийлар" кенгаши.
УМРИНИ МАОРИФГА БАҒИШЛАГАН ПЕДАГОГ
- 02 дек, 12:11

ФРАНЦУЗ ВА НЕМИС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ИШСИЗ ҚОЛАДИМИ?
- 20 авг, 12:04

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00