ТУМАН ҲОКИМИ ШЕРЗОД ҚУДРАТОВНИНГ МАТБУОТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман!

Дарҳақиқат, бугунги ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилишимиз қийин. Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўрни беқиёсдир. 

Матбуот ходимларининг фидокорона меҳнат қилаётганлигини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди. Очиғини айтганда, биз фаолиятимиз ҳақида жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилишда уларнинг саъй-ҳаракатига доим эҳтиёж сезамиз. Баъзида соҳадаги эътибордан четда қолган муаммоли масалаларни айнан уларнинг нигоҳи билан кўрамиз, ҳал этамиз. Шундай экан, туман миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тизимдаги янгиликларни тезкор жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш, танқидий ва таҳлилий материаллар билан соҳадаги долзарб масалаларга кенг омма эътиборини қаратиб, ҳамкорликда фаолият олиб бораётган барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини бугунги касб байрами билан табриклайман!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли касбингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Мавзуга оид: